Ўқитувчи-домла ҳақида латифалар

Ўқитувчи:
— Валижон, кундалигингни ота-онангга кўрсатдингми?
Ўқувчи:
— Йўқ, устоз!
Ўқитувчи:
— Нега?
Ўқувчи:
— Ота-онамни саломатлиги мен учун жуда муҳим!
Математика ўқитувчисига ўқувчи дебди:
— Устоз, шу фанга дарсларда кирмасам майлими?! Менга математика ҳаётда умуман керакмас!
Устози ўқувчига:
— Ҳали шу гапларингни фарзандларинг билан математика дарсини тайёрлаб ўтирганингда эслайсан! - дермиш.
Мактабда ота-оналар мажлиси бошланибди. Синфнинг энг тўпалончи ўқувчисини отасига ўқитувчи дебди:
— Сизни ўғлингиз мактабда ҳар куни ўзини ёмон тутади.
Ота:
— Нима? Мени шунга чақирдингизми? Ўғлим уйда ҳам ҳар куни тўпалон қилади. Сизни уйга чақиртирмаяпман-ку!?
Ўқитувчи сўрабди:
— Алишер, нима учун "Менинг маҳаллам" мавзусидаги иншоинг Қодиржоннинг иншоси билан бир хил ёзилган.
Алишер дебди:
— Чунки мен Қодиржон билан битта маҳаллада яшайман-да!
Зоология дарсида:
— Алиев, иккита йиртқич ҳайвонни санаб бер-чи!
— Шер ва ...
— Билмайсанми? Ўтир “2”!
— Қодиров, учта йиртқич ҳайвонни санаб бер!
— Шер, йўлбарс, ...
— Билмайсанми? Ўтир “2”!
— Одилов, сен бешта йиртқич ҳайвонни санаб бер!
— 2 та шер ва 3 та йўлбарс.
Ота ўғлига:
— Ўғлим, мени нега мактаб директори чақиртирди?
Ўғли:
— Кеча мактабда муштлашдим.
Отаси:
— Нима, мени навбатдаги жангни томоша қилишга чақиришдими?
Тарих фанида ўқитувчи савол берибди:
— Франция - Пруссия уруши ҳақида нималарни биласан?
Ўқувчи жим тураверибди.
Ўқитувчи:
— Нега гапирмайсан?
Ўқувчи:
— Дадам уруш-жанжалга аралашма деганлар, - дебди.
Азиз ота-оналар! Ҳавотир олманглар, синф хоналари иссиқ ва барча ўқитувчилар 100 фоиз ишга келган. Таътилни давом эттираверинглар!