Янги сотилаётган телефон экранларида ҳам сигарет қутиларидек ёзувлар бўлиши керак:
"Кўзингни нуридан айриласан!", "Бош мия саратонига олиб келади", "Рулда бўлсанг, аварияга учрайсан", "Хотининг билан жанжаллашиб қоласан" ва ҳакозо.
Амалдор чекка қишлоққа сайёр қабулга бориб, халқ билан учрашибди.
— Қандай эҳтиёж, муаммоларингиз бўлса, бизлар ҳал қилиб берамиз, - дебди.
— Бизда иккита катта муаммо бор, - дебди бир оқсоқол. — Аввало, бизда шифохона бору, шифокор йўқ.
Амалдор шартта мобил телефонидан кимнингдир рақамини терибди-да, бир четга ўтиб 1-2 дақиқа гаплашибди.
— Бу масалани гаплашиб ҳал қилдим. Шифокор эртагаёқ шу ерда бўлади. Энди иккинчи эҳтиёжингизни айтинг-чи?
— Қишлоғимизда мобил алоқа мутлақо ишламайди, - дебди оқсоқол.

Бозорда тарвуз сотиб ўтирган одамни ёнига харидор келиб "Тарвуз ширинми? Мазасини кўрсак бўладими?" деса, сотувчи "Ҳа, албатта!" дебди.
Шунда ҳалиги харидор катта тарвузни қўлтиқлаб "Уйда кўрармиз мазасини" деб индамай олиб кетиб қолган экан.

Доктор тантанавор оҳангда!
— О сэр! Сизнинг касалингиз медицинани бойитадиган бўлди.
— О худойим-ей! Мен бўлсам 5-6 доллар
билан қутиларман деб ўйловдим.
Эрталабдан боғчага кетаётган болакай ҳасрати:
"Ойижон, ҳамма институтлар, мактаблар карантин деб ёпилди, нега боғчалар очиқ?"
Тунги клубда “кайфи ошиб” қолган бир аёл баланд овозда дебди:
— Бу ерда эркак борми ўзи? Қани мард бўлсанг кел, исбот қил!
Одамлар орасидан бир эркак киши чиқиб келиб, кўйлаги ва пайпоғини ечиб аёлга улоқтириб дебди:
— Ушла, тез ювиб, қуритиб, дазмоллаб қўй!
Безори йигит кўчада турса, ёнига бир дудуқ одам келиб:
— К-к-кечирасиз, ду-дудуқлар мак-мактаби қа-қаерда? - деса, безори:
— Бошингга урасанми дудуқлар мактабини!? Шундоқ ҳам тайёр экансан-ку! - дебди.
— Жароҳатловчи қуролингизни ўзингиз билан олволдингизми?
— Ҳа, албатта. Мана, тилим жойида турибди.
Кўзидан шикоят қилган бемор окулист кўригига келибди.
Турли хил ҳарфлар ёзилган Сивцева жадвалини беморга кўрсатиб врач дебди:
— Хўш бемор, охирги қатордаги сўзларни кўряпсизми? Ўқинг-чи!
— Ўқитувчи нашриёти. Адади 5000.
Дорихонада:
— Гижжа ва паразитларга қарши дори беринг.
— Катталар учун ёки ёш болаларгами?
— Узр, мен гижжаларни ёшидан бехабарман!