Иссиқ ҳавода дўконга кириб келган болага сотувчи дебди:
— Нима оласан?
Бола жавоб берибди:
— Дам оламан.
— Ўртоқ, сен инглиз тилини биласанми?
— Ҳа, аъло баҳога!
— Apple нима дегани?
— Бу, анави iPhone ни ишлаб чиқарувчиси-де...!

Ходимлар бўлими бошлиғига корхона раҳбари дебди:
— Корхонамга бир ҳисобчи керак.
Ходимлар бўлими бошлиғи:
— Ҳисобчига қандай талаблар қўйилади? - деса, раҳбар:
— Битта талаб! Мен у билан тинч ухлашим керак! - дебди.

Оғир вазнли аёл тарозига чиқиб, врачдан сўрабди:
— Бунақа вазнга мос келиши учун бўйим қанча бўлиши керак?
Врач:
— Тўрт метр бўлиши керак...!
2-3 йилдан кейин умуман касал бўлмаслигимиз керак. Чунки ҳозир онлайн ўқиган талаба врачлар институтни битириб иш бошлашади.
Қамоқхонадаги икки маҳбус суҳбати:
— Бу ерга нега ўтирибсан?
— Йўталганим учун.
— Қандай қилиб?
— Йўталиб юборган эдим, қоровул уйғониб қолди.
Кечқурун соат 22:00 да ёки 23:00да ухлашингни аҳамияти йўқ.
Лекин эрталаб 6:00 да эмас, 6:05 да турганингни аҳамияти жуда катта!
— Нимага сиз корхонангизга фақат уйланганларни оласиз?
— Чунки улар стрессга чидамли бўлишади. Энг муҳими уйга умуман шошилишмайди.
Ҳозиргина ойлик маошини олган ишчи касса ёнига қайтиб келиб дебди:
— Сиз менга 20 минг кам бердингиз.
Кассир:
— Чунки ўтган ойда адашиб сизга 20 минг кўп бериб юборган эканман. Нега ўшанда қайтармадингиз? Бу сафар кам олганда айтяпсиз?! - деса, ишчи:
— Бир адашдингиз индамадим, икки адашдингиз айтаман-да!!!
Ёзги иш жадвали:
Пашшалар учун - 05:00дан 20:00 гача.
Чивинлар учун - 20:00дан 05:00 гача.