Рулга ўтирсанг - пиёдалар қўйга ўхшайди. Машинадан тушиб, пиёда юрсанг - ҳайдовчилар молга ўхшайди.
Бир ўғри олтин балиқни тутиб олибди.
— Тила тилагингни! Хоҳлаган нарсангни муҳайё қиламан, - дебди балиқ.
— Қўлингдан нима келади ўзи? - дебди ўғри.
— Ҳамма нарса. Мана масалан кеча бир йигит мендан 100 минг доллар сўради, бердим, - дебди балиқ.
Ўғри ўйланиб туриб:
— Шу йигитни уй манзилини бер менга, - деган экан.
Ит ҳуради, карвон ўтади. Қандай ажойиб логистика!
Оғир бемор болаларни даволанишига бюджетдан пул ажратиб, депутатларни маошига эса телеграмдаги саҳоватли қўллар каналларидан пул йиғсакмикан-а?!
Миллионер қария бетоб бўлиб қолса, ҳамма қариндошлари йиғилиб олибди.
— Айтинг доктор, умид қилсак бўладими? - дейишса, доктор:
— Умид қилманглар! Бу оддий шамоллаш, ўтиб кетади, - дермиш.

Хотин:
— Гапларингиз тентакни гапига ўхшайди.
Эр:
— Сиз тушунинг деб шунақа гапиряпман.

Метрода қари онахонни рўпарасида сақич чайнаб ўтирган йигитга онахон дебди:
"Бекорга менга шунча гапни гапиряпсан. Қулоғим оғир болам, эшитмайман!"
Ишга кириш учун суҳбат:
— Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?
— Интернет ишлаб турса, ҳар қандай соҳада мутахассисман!
Дугоналар суҳбатидан:
— Биласанми ўртоқжон, йигитим мени ташлаб кетганди. Кейин уни ёмон дуо қилдим!
— Нима деб дуо қилдинг?
— Дунёдаги энг тасқара, беўхшов, алвастини ёнига боргин деб дуо қилдим.
— Хўш, нима бўлди кейин?
— Эртаси куни йигитим ўзи ёнимга қайтиб келди...
Раҳбарларимизга "ойлик маошларни ошириб беринг!" деган эдик. Улар "адашиб" ўзларини ойликларини ошириб юборишибди.