Хотин эридан сўрабди:
— Энг бахтли кунларингиз қачон бўлган адаси?
Эр дебди:
— Тўйимиз бўлган кунни эслайсанми?... Ўша куни бахтли кунларим тугаган экан...
— Қўшниларда нима гаплар?
— Яна одатдагидек, санкциялар олишди.
— Пакетга солиб беришдими?
Бир хонадондаги бўлаётган зиёфатда меҳмонлар зерикиб, сиқилиб кетишипти. Бир бурчакда эснаб ўтирган
аёлни кўриб, меҳмон ундан сўрапти:
— Зерикдингизми?
— Жуда ҳам.
— Бўлмаса секин туриб кетаверайлик...
— Кошки эди, лекин афсуски, иложим йўқ.
— Нега?
— Мен шу уйнинг бекасиман.
Мени хотиним эртакдаги ҳаётни орзу қилади. Лекин эртакдаги ҳаётга бизда фақат пул тўғри келади.
У ҳам бўлса "Бир бор экан, бир йўқ экан. У ҳам бўлса пул экан" деган жумла тўғри келади.
— Ойликларни ошириб беринг!
— Ошди-ку!
— Бизларникини дегандик... Ўзингизникини эмас!
Бир дудуқ киши бўлган экан. Нуқул гапирса, дудуқланиб қоларкан. Бир куни маршрутка тўхтатибди-да, эшикни очиб "Тақ-тақ, тақ-тақ" деса, ҳайдовчи асабийлашиб:
— Намунча таққиллатасан?!, ўтир тезроқ! - дебди.
Дудуқ киши бўлса:
— Тақ, Тақачига борадими? - деб сўрабди.
Милиция таянч пунктида эркак тушунтириш хати ёзиб ўтирибди:
"Ўта кучли психотроп воситачилар таъсирида эдим..."
Ички ишлар ходими эркакка:
— "Воситачилар" деб эмас "восита" деб тўғри ёзинг!
Эркак:
— Йўқ, бу ерда мен хотиним ва қайнонамни назарда тутдим.
Кўприк тагида турган безори ёнидан ўтиб кетаётган йигитга:
— Оғайни чекишдан борми? - деса, йигит:
— Мен спортчиман, беш карра Ўзбекистон чемпиониман, чекмайман! - дебди.
Безори бўлса:
— Вой, узр ака сизмидингиз! Танимаганимни қаранг, бой бўларкансиз! - деган экан.
Ўқитувчи сўрабди:
— Алишер, нима учун "Менинг маҳаллам" мавзусидаги иншоинг Қодиржоннинг иншоси билан бир хил ёзилган.
Алишер дебди:
— Чунки мен Қодиржон билан битта маҳаллада яшайман-да!
Ҳаммада шунақами?
Фарзандим билан дарс тайёрлашни бошласам, "Ўзи мактабда ўқиганманми?" деган фикр ҳаёлимга келаверади...!