Бир одам докторни ёнига келиб шикоят қилибди:
— Доктор, жудаям кўп йўталяпман. Нима қилай? Ёрдам беринг!
Доктор бемордан сўрабди:
— Сигарет чекасизми?
Бемор:
— Ҳа, чекаман.
— Қанақасидан чекасиз? – савол берибди доктор.
— Ҳар хилидан.
— Бир хилидан чекиш керак!
— Ҳа энди, ҳар доим бир одамни кетидан юра олмайман-ку! – деган экан бемор.
Тунда афандининг сигирини ўғирлаб кетишибди. Эрталаб одамлар афандига “Сигирни маҳкам боғлаш керак”, “Айб ўзингизда...”, “Деворларингиз ҳам паст!”, “Айб ўзизнгизда... Дарвозаниям яхши бекитиш керак...”, “Шунақаям ухлайдими одам деган!?” – деяверишибди. Шунда афанди уларга қараб:
— Ўғрига-ям озгина айбни қолдиринглар! - дермиш.
Ҳаммом билан бар ёнма-ён жойлашган экан. Бир киши ҳаммомдан кийимсиз чиқиб, барга кирибди-да, барменга дебди:
— Пиво қуй!
Бармен пиво қуйиб бериб, ҳалиги кишига қараб турса, — Нима, кийимсиз одам кўрмаганмисан? – дебди.
Бармен:
— Йўқ кўрганман. Фақат пивони пулини қаердан оларкан деб қараб турибман, - дермиш.
Бир қизалоқдан сўрашибди:
— Дадангни ёши нечида?
— Тўртда, - дебди қизча.
— Қанақасига? – дейишса,
— Дадам мен туғилгандан кейин, дада бўлганлар, - дебди.
СМС ёзганда “Салом” сўзида қанчалик “о” ҳарфи кўп бўлса, у инсон сизни шунчалик соғинган бўлади. Масалан:
— Салооооом!
Жавоб:
— Салм!
Бир талаба эрталаб машинасида шошиб ўқишга кетаётиб, қизил чироқда ўтиб кетибди. Йўл четида беркинолмасдан турган ГАИ дарров тўхтатибди.
Ҳужжатларни текшира туриб дебди:
— Бекорчи эканмиз-да?!
— Ҳа бекорчимиз! - дебди талаба.
— Давлатни пулларини еб ётибмиз денг...?!
— Ҳа, шундай! – дебди яна.
— Талаба эканмиз-да...?!
— Бу ерда талаба фақат менман...!
Икки дўст суҳбатлашмоқда:
— Дўстим, мана сени 37 та боланг бор улардан нима фойда кўрдинг? - дебди.
Дўсти:
—Эҳ дўстим, ҳамма фойда шуларда-ку!
— Қандай қилиб?
— Агар ичиб келсанг, хотининг ўқлов кўтариб сенга ташланади. Шунда талпани ичига ўзингни отасан, - дермиш.
Мактабдан қайтган ўғил адаси гап бошлабди:
— Синфимиздаги Сарварни адаси ҳар куни мактабдан олган баҳолари учун унга пул берар экан. Масалан, “5” баҳога 1000 сўм, “4” баҳо олса – 500 сўм, “3”га 200 сўмдан. Агар “2” олиб келса, Сарвар йиғган пулларидан 1000 сўм жарима тўлашига тўғри келаркан.
— Ҳўш, дўстинг анча пул йиғибдими?
— Қаёқда... Қарзларини тўлаш учун якшанба кунлари пахта теримига чиқяпти.
Бир куни Ахмадбой балиқ овига борибди. Қармоғига тилла балиқ илинибди.
— Тила тилагингни! 3 та тилагингни бажо келтираман! – деса, Ахмадбой:
— Сен шу 3 та тилакни бажариш қобилиятингни менга бериб тургин! Келгуси йил 6 та қилиб қайтараман... – деган экан.
Статистика қўмитаси ходимлари дунёда энг кекса инсонни аниқламоқчи бўлиб, Тибетга боришибди. У ерда бир кекса отахон дуч келибди. Улар
— Ёшингиз нечида отахон? - деб сўрашибди.
— 150 да - деб жавоб берибди.
— Э-э,... Дунёда энг кекса инсон сиз бўлсангиз керак-а? - деб қувониб туришса, отахон:
— Билмадим, дадамдан сўраб кўрай-чи?! - дермиш.