Вақт ўтиб ўзбек хам Чукоткага меҳмонга борса, дастурхонда совуқда муздек сув турган экан ўзбек:
— Ўзи 30 даража совуқ бўлса. Бу нимаси? - деса, чукча:
— Ўзинг 40 градус иссиқда менга қайноқ чой узатгандинг, олинг совумасин деб... Эсингдами? - дермиш.
— Мана бу тақинчоқ неча пул?
— 20 та бўса дебди, - йигит ҳазиллашгиси келиб.
Шунда қиз:
— Мен шунисини оламан. Ҳаққини бувим тўлаб юборадилар, - дермиш.
Шу пайт эри секин хотинининг қўлини, кейин билакларини, кейин белини силаб туриб, тўхтаб қолибди.
Хотини кинояли оҳангда:
— Ҳа, нимага тўхтаб қолдингиз? – деса, эри:
— Телевизорни пультини устига ўтириб олмадингми деб қидираётгандим. Мана топдим, - деган экан.
— Қарияларимиз айтишади-ки, аввалги ўзбек киноларини кўрган одамлар, ўзларига керакли хулосаларни чиқаришар экан. Ҳозиргилари эса унақа эмас!
— Бўлмаган гап! Масалан, мен кеча бир кино кўрдим... Бошқа умуман ўзбек фильмларини кўрмайман деган хулосага келдим.
— Мак Грегор Хабибни тепганини кўрдингми?
— Ҳа. У Хабибни тепиб, пастга тушириб юбормоқчи эди.
— Нега тушириб юборади? Ахир жанг тепада бўлаётган эди-ку!?
— Пастда Мак Грегорни мухлислари Хабибни кутиб туришган эди-да…
— Хотининг нима деб ёзибди?
— Э, ўғлим яна бешинчи синфда қоладиган бўпти… Оиламизни росса шарманда қилди ярамас.
— Хотин, болаларни кийинтир. Бугун ҳайвонот боғига борамиз!
Хотини ажабланиб:
— Нега? Даб-дурустдан борамиз деяпсиз? – деса, эри жаҳли чиқиб:
— Ўзинг неча кундан бери қариндошларимни соғиндим, кўргани бориб-келайлик деб ҳоли-жонимга қўймаяпсан-ку! – дебди.
— Э, ҳавотирга ўрин йўқ. Тушга нималар кирмайди дейсиз?!
— Тўғри-ку-я, лекин уч кундан бери хотинимни топа олмаяпман...
— Нега никоҳ узугингни бошқа бармоғингга тақиб олдинг?
— Чунки бошқа инсонга турмушга чиққанимни тушуниб олдим.
Биринчи бўлиб йигит ният қилиб сувга танга ташлабди.
Кейин навбат қизга келибди. Қиз тангани ташлайман деб, ўзи сувга тушиб кетибди.
Шунда йигит:
— Шу ерда ният қилсанг, албатта амалга ошади дейишарди. Рост экан! – дермиш.