Янги рус оғайниси чукчани кучуклари қорда чаналарни тортишга қийналаётганини кўриб, унга камаз совға қилибди.
Бир ойдан кейин келиб, хабар олибди.
— Қалай, камаз яхши эканми? Энди қийналмаяпсанми? - деса, чукча:
— Камаз яхши. Ичлари иссиқ. Лекин жуда оғир экан, итларим тортишга қийналяпти, - деган экан.
Бир йигит йўлда кетаётиб, чиройли қизни учратиб қолибди.
— Яхши қиз, гугуртингиз борми? – деса, қиз:
— Йўқ, мен носга ўтганман, - деган экан.
Иккита жинни битта чуқурга тушиб олиб, қанча уринсалар ҳам ундан чиқа олишолмабди.
Жиннилардан бири:
— Агар шу сафар ҳам чиқа олмасам, уйимга кетаман, - дебди.
Хотин эрига дебди:
— Мен қандай аёл бўлсам, ёнимдан бир зум ҳам кетмас эдингиз?
Эр ўйланиб туриб жавоб берибди:
— Пастки қаватдаги аёлга ўхшаган бўлсанг...
Хотини:
— Қанақа аёл экан у? – деса, эри:
— Соқов аёл бор-ку...! – деган экан.
Бир аёл эрига:
— Дадаси, телевизорда об-ҳаво маълумотини хато кўрсатяпти. Ташқарида +40 градус, лекин телевизорни бир чеккасида 0+ деб ёзилган, - деса, эри:
— Бир соат олдин 7+ деб ёзилган эди-ку, - дермиш.
Хотин:
— Эр-хотин шунча йил бирга яшаб, фақатгина бир маротаба уйдан иккаламиз бирга чиқдик...
Дугонаси:
— Бирга? Кино ёки театрга боргандами?
Хотин:
— Йўқ! Уйимиздан ёнғин чиққанда. Бирга югуриб, қочиб чиқдик...
Бир абитуриент имтиҳон пайтида ёнида абитуриентга дебди:
— Сенинг исминг нима?
— Сардор. Сеники-чи?
— Мени исмим ҳам Сардор. Яна мени ҳужжатларим билан ўрнимга имтиҳонга кирган бўлмагин...!
Чол кампирига овқат қилишини тайинлаб, ўзи ҳовлида ёнғоқ чақиб ўтирса, бир ёнғоқ пуч чиқиб қолибди. Пуч ёнғоқни олиб, "Ҳозир кампиримни олдига бориб, мана бу ёнғоқ сени миянгга ўхшаб пуч экан деб боплайман", деб кампирини олдига кирибди.
Кампири сўлиган шолғомни қийналиб арчаётганини кўрган чол жимгина ортига қайтган экан...
Қуён шапка кийиб ўтса, бўри "Нега шапка кийиб олдинг?" - деб шапалоқ урар экан. Шапкасиз ўтса, "Шапканг қани?" деб шапалоқ урар экан.
Қуён шерга арз қилгандан сўнг, шер бўрини чақириб, ақл ўргатибди:
— Сен қуёнга "Сигарет олиб кел", - дегин. “Гугурт қўшиб келмадингми?” деб уриш. Гугурт қўшиб келса, "Сендан гугурт сўрадим-ми?" деб ургин, - дебди.
Буни қуён эшитиб турган экан.
Бўри қуённи сигаретга жўнатибди. Қуён гугурт ҳам олибди-да, яшириб олибди.
— Мана сигарет, - дебди.
Бўри:
— Гугурти қани? - деса, қуён:
— Мана гугурт, - дебди. Шунда бўри ўйланиб туриб “Шапканг қани?” деб бир шапалоқ қўйиб юборган экан.
Иккита қозоқ Россияда таксига ўтириб бир-бирига дебди:
— Таксистнинг рожасе страшний экен.
Шу пайт ҳайдовчи ўгирилиб:
— Вам что, моё лицо не нравится? – дебди.
Қозоқлар ҳайрон бўлиб:
— Вы что казахсий язык знаете? –дермиш.