Қамоқхонага янги маҳбусни олиб келишибди.
Бошқа маҳбуслар ундан:
— Сени нега қамашди? – деб сўрашса, янги маҳбус:
— Мен қаёқдан билиб ўтирибман, Америкада ҳам ҳудди мен чиқараётган пуллардан чиқараётганлигини??? – деган экан.
Ёш қизча отаси билан дарс қилмоқда.
Отаси қизидан сўрабди:
— Бошимизни танамиздан нима ажратади?
Қизи иккиланмасдан:
— Болта, ада! – деб жавоб берибди.
Йигит билан қиз телефонда СМС орқали гаплашмоқда:
Йигит:
— Салом, бахшимисиз?
Қиз:
— Бахшимисиз???
Йигит:
— Э, узр! "Яхшимисиз" демоқчи эдим. Мана бу "Айфон"нинг клавиатурасидаги ахмоқ автокорректор шундай деб ўзгартириб юборибди...
Қиз:
— Ҳа... Нима бўлди экан дебман!? Ўчириб қўя қолинг ўша автокорректорни.
Йигит:
— Мна, у4риб к6едем авт6крректрри. Мнм4а wунака гаплаwсе йахщиде, а нма ддиз?
Қиз:
— Йўқ, яхшиси автокорректорни ёқиб қўя қолинг!
Бир куни иккита жинни қорни очиб ўйланиб ўтиришган экан, бири дебди:
— Қани энди битта нон бўлса, мен битта тишлардим, сен битта тишлардинг, мен битта тишлардим, - деса шериги:
— Сен нега икки мартта тишлаяпсан? - деб уришиб кетибди.
Хотин эрига:
— Дадаси биз яқинда биттага кўпаямиз, - деса эри хурсанд бўлиб кетибди.
— Ростанми? Жуда зўр бўпти-ку! Ўғил эканми ёки қизми? – деса, хотини:
— Онам бизникига кўчиб келяптилар, - дермиш.
Бир киши қари донишманддан:
— Аёлларни яхши ёки ёмонлигини қандай ажратса бўлади? - деб сўрабди.
— Уларни гапиришидан, - жавоб берибди донишманд.
— Агар гапирмаса-чи?, - сўрабди киши.
Шунда донишманд:
— Шунча яшаб, бундай яхши аёлни учратмадим, - деб жавоб берибди.
Хотираси паст йигит севган қизидан СМС кутаверибди-кутаверибди...
Охири севгилиси йўқлиги эсига тушиб қолибди.
Ишга шошилиб чиқиб кетаётган эрини хотини тўхтатибди:
— Тўхтанг-чи адаси. Ҳеч нарсани унутмадингизми? – дебди ҳар куни ишга кетишдан аввал болалари билан ҳайрлашиб кетиши кераклигини эрига эслатмоқчи бўлиб...
Эри шошиб-ҳовлиқиб чўнтагини кавлабди-да 10 минг чиқариб, хотинига бериб “Бошқа йўқ, ушла! Бори шу!” деб югуриб чиқиб кетаверган экан.
Давлат бюджетидаги пуллар – инсон манфаатлари учун мўлжалланган пуллардир! Қайси инсонлар дейсизми?! Ҳа, уларни ҳар куни телевизорда кўриб ўтирамиз-ку...!
Улфатлар дўстиникига йиғилишиб, гаплашиб ўтиришган экан. Дастурхонда ҳамма нарса бор, фақат ароқ етишмаётган эмиш. Ўтирганлардан бири ёнидаги ўртоғини туртиб сўрабди:
— Бугун ичамизми ўзи?!
— Бироз сабр қил, - дебди дўсти.
Қарашса, уй эгаси қўлида иккита шиша олиб келаётган эмиш.
— Ана, айтдим-ку сенга олиб келади деб! – дебди дўсти.
Сабри чидамаётган улфати бўш қадаҳни кўтариб:
— Мен унгача тост айтиб туравераман! – дермиш.