Буратина бир мазза қилиб ҳаммомда чўмилмоқчи бўлиб, иссиқхонага кирган экан, ёниб кетибди.
Кўзи ёрийдиган ёш келинчак туғруқхонада йиғлай бошлабди.
— Нега йиғлаяпсиз? – дебди врач.
Келин:
— Менда эгизаклар! - деб яна баттар йиғлай бошлабди.
— Эгизаклар бўлса нимаси ёмон? – сўрабди врач.
— Эрим “Иккинчи бола кимдан? Қаердан олдинг?” деб сўрасалар нима деб жавоб бераман? – дермиш келин.
Бир эркак уйига ҳар куни ичиб келар, эрталаб турса ҳамма ёғи моматалоқ, чўнтагида пуллари йўқ бўлар экан.
Бир куни уйига ичмасдан келиб, атайлаб кўзини юмиб ётса, хотини билан болалари таёқ олиб келиб, энди урмоқчи бўлаётганларида ўрнидан туриб:
— Ҳа, демак бу сенларни ишларинг экан-да!? – деб ҳаммасини қувлаб кетган экан.
Касби электрик бўлган йигитни ток уриб касалхонага тушиб қолибди.
Касалхонада йигит ҳушига келиб, ёнида ётган хонадош бемор билан танишиб ундан сўрабди:
— Қаерликсиз?
— Қаршиликман, - дебди хонадоши.
Шунда электрик:
— Резистор экансиз-да... – деса, хонадоши:
— Ток ёмон урганга ўхшайди... – дермиш.
— Сени дазмолга ўхшатдим.
— Дазмол бўлсам, нима қилар эдинг?
— Қизиганмикан деб юзингга тупуриб кўрардим.
Мактабда ўқувчиларга биринчи тиббий ёрдам кӯрсатиш усуллари ўргатиляпти.
Муаллима:
— Хўш, Эшматов, агар уч яшар уканг уй калитини ютиб юборган бўлса, қандай йўл тутардинг?
— Уйга деразадан ошиб кирардим.
Бир ўзбек талаба сеҳрли чироқ топиб олибди. Ичидан минг йиллик жин чиқибди.
— Тила тилагингни! - дебди жин.
Талаба ўйлаб туриб, — Ўзбекистонда интернет қачон арзон бўлади? - дебди.
Жин нима дейишини билмай ўйланиб турса, чироқни керосини тугаб қолибди.
Ҳаво шунақанги иссиқки, ҳатто этик кийган мушук ҳам ёзги шиппакда юрибди.
Автомобиллар тўхташ жойи мен бир ойда ишлаб топган маош пулимни деярли бир соатда топишади.
Бассейн навбатчиси:
— Йигитлар, сизлар жаримага тортилдинглар.
— Нима сабабдан? Майхўрлик қилиб ўтирганимиз учунми?
— Йўқ! 4 соатдан бери ичиб, бир мартта ҳам ҳожатхонага чиқмаганингиз учун.