— Ҳалол одамни сотиб олиб бўладими?
— Йўқ, сотиб олиб бўлмайди... Аммо сотса бўлади...
Метро кейин автобусга чиқиб, уйга келсам, чўнтагимдан қоғоз чиқди.
Очиб қарасам, аёлларни чиройли ёзувида телефон рақами ва икки оғиз гап ёзилган:
"Қўнғироқ қилинг, афсусланмайсиз!".
Хурсанд бўлиб рақамни терсам, "Ортиқча вазндан қутулмоқчимисиз? Мен сизга ёрдам бераман!"
Бозорда айланиб юриб, боласини йўқотиб қўйган ота бозор идорасига бориб дебди:
— Майлими микрофондан бир гапни эълон қилсам?
— Гапиринг, - дейишибди.
Отаси микрофонни ёқиб:
— Хайр кичкина зумраша! - деган экан.
Қари бемор врачга учради. У беморга дори ёзиб бериб тайинлади:
— Мана бу ҳамма дориларни ҳар куни уч маҳал овқатдан кейин бир ҳафта давомида ичасиз.
— Нималар деяпсиз, доктор?! Бунча овқатни қаердан топаман?
Ишдан келган эрини остонада хотини кутиб олиб, дебди:
— Корхонангиз ёпилаётган эмиш... Эшитдим!
Эри:
— Ким айтди сенга буни? Қаёқдан топасан шунақа гапларни?!
Хотини:
— Маҳалладаги аёллар гапиришди...
Эри:
— Ўша ғийбатчиларни гапига ишондингми? Гапираверади-да!!!
Эртаси куни ишдан кайфияти ёмон кириб келган эри хотинини чақириб дермиш:
— Бориб маҳалладаги аёллардан билиб кел-чи, мени энди қаёққа ишга ўтказишар экан?!
Йигит дўсти билан гаплаша туриб дебди:
— Нега футболга қизиқмасанг ҳам, нуқул футбол кўришга бораверасан?
Дўсти бўлса:
— Ишга борсам бошлиғим бақиради. Уйга борсам хотиним... Футболга борсам мен бақираман.
«Ким бўлсам экан?» деган мавзуда суҳбат давом этарди.
«Мен стюардесса бўлмоқчиман» деган қиздан ўқитувчи сўради:
— Бу касб ҳақида ҳеч тасаввурга эгамисан?
— Бўлмасам-чи! Стюардесса самолётдаги йўловчиларга овқат ва ичимликлар беради. Агар биронтаси ўзини ёмон ҳис қилса, уни дарҳол очиқ ҳавога олиб чиқади.
Бир бўри ариза қўлтиқлаганича шошиб-пишиб борарди. Йўлда бир айиқ уни тўхтатиб сўради:
— Ҳа, бўривой, йўл бўлсин?
— Менга қилинган туҳматлардан районга бориб дод соламан!
— Сенга ким алам ўтказди?
— Ферма мудири қўйларни ўзи пинҳон сув қилиб, акт тузиб, айбни менга тўнкайверади.
Бир хасис савдогар Афандидан сўради:
— Сиз ҳам пулни яхши кўрасизми?
— Хасисларга юзимни сарғайтирмаслик учун яхши кўрсам, ажаб эмас...
Бемор травматолог олдига келибди.
— Илтимос елкамга қадалиб қолган вилкани олиб ташланг, - деса, врач:
— Мени иш вақтим тугади, - дебди.
— Илтимос доктор бир нима қилинг!
Доктор бир касалга бир соатига қарабди-да, вилкани суғириб касалнинг кўзига санчиб:
— Ана бўлди, окулист ҳали бир соат ишлайди. Унга мурожат қилинг, - дебди.