Иккита дўст суҳбатлашмоқда:
— Кеча газетада ғалати эълонга кўзим тушди. "Эртага соат 10:00га шаҳар марказидаги майдонга барча аҳмоқларни келишини сўраймиз" деб ёзилган экан. Мен ҳам айтилган вақтга ўша жойга бориб кўрдим.
— Ҳеч ким келмагандир хойнаҳой?!
— Майдон одамга тўла!!!
— Ким экан улар?
— Аҳмоқларни кўришга келган қизиқувчилар!
Бир куни чол-кампир ёшликни эслашмоқчи бўлишибди. Чол кампирга дебди:
— Мен сени учрашувга чақираман.
Чол учрашув жойига бориб, кампирни бир соат кутибди. Кампирни ёнига қайтиб келиб:
— Нега бормадинг, - деса, кампир:
— Онам рухсат бермадилар, - дермиш.
Бошлиқ котибасига тайинлабди:
— Бу ҳужжат жуда-ям муҳим! Уни хавфсиз, тез топиладиган жойга қўйинг!
Котиба:
— Столимдаги атир-упаларимни ёнига қўйишим керак экан-да!
Сиёсий, маънавий тайёргарликдан ўтган прапоршик Кимсанбоев меҳнат қилиш ҳуқуқи борлигини билиб турса-да, табиатан камтарлиги сабабли ушбу ҳуқуқидан ҳеч фойдаланмайди.
— Ойи, менга кимни мияси қўйилган?
— Адангни мияси, болам!
— Нега сизники эмас?
— Менда мия бўлганида, адангга турмушга чиқармидим?!
Она қизидан сўрабди:
— Қизим, кечқурун хонангдан гумбурлаган товуш келди. Нима эди у?
— Кийимларим полга тушиб кетди.
— Кийимларинг шундай овоз чиқардими?
— Мен уни ичида эдим-да!
Янги кўйлак кийган хотин эридан сўрабди:
— Бу кўйлак мени семиз кўрсатмаяптими?
Эри:
— Тўғрисини айтсам, хафа бўлмайсанми?
— Йўқ! Гапираверинг, - дебди хотини.
Эри:
— Юқори қаватда яшайдиган қўшни аёл менга жуда-ям ёқади-да!!!
— Нега Россия ўзини "Евроосиё" дейди? Ахир бу мамлакатни асосий қисми Осиёда жойлашган-ку!?
— Демак улар "Евроосиё" эмас, балки "Осиопа"дир!"
Кўчада учта одам кетаётган экан. Бири кўр, иккинчиси чўлоқ, учинчиси кал экан. Ёнидан катта тезликда машина ўтиб кетса кўр дебди:
— Машинани рақамини ёзиб олдим!
Чўлоқ дебди:
— Шу машинага етиб олайми?!
Кал бўлса жаҳл билан:
— Чиройли соч турмагимни бузиб юборди, - деган экан.
Суқротга:
— Қара, одамлар ортингдан сени ҳақорат қилишяпти, - дейишибди.
Шунда Суқрот:
— Ортимдан бўлса калтаклашса ҳам майли, - деган экан.