Бир аёл ҳамкасби бўлган эркакка ёқиш учун:
— Эгнимдаги кўйлак сизга ёқдими? - деб сўрайверибди, сўрайверибди...
Бешинчи маротаба сўрагач, ҳалиги эркак чиқдай олмай:
— Келинг, шу "масалани" ечиб қўя қолайлик! - деган экан.
Ҳозир 3 ёшли болакайлар компьютерда ишлашни, селфи суратга олишни билишади. Мен-чи, шу ёшимда қора сақични чайнаб, магнитофонда кассета эшитиб юрардим.
Биринчи талаба иккинчи талабадан сўради:
— Сизнингча, биринчи бўлиб, қайси ваҳший жониворлар пайдо бўлган?
— Илк даврларда Ректозаврлар пайдо бўлган. У ўз заҳира манбаи қилиб Деканазаврларни чорлай бошлаган.
— Деканазаврлар нима билан озиқланган?
— Бу даврга келиб, Талабазаврлар дунёга келган. Улар бир йилда икки мартта ўз бошидан оғир кунларни ўтказишган.
Бу давр Сессионлик давридир. Бу даврда кўпчилик талабалар қирилиб кетган. Фақатгина чаққон Талабазаврлар Танказаврлар орқали жон сақлаб қолишган.
Месси:
— Мен буюк Мессиман!
Роналду:
— Мен буюк Роналдуман!
Эрматов:
— Мен учун сенлар 10чи ва 7чи рақамсанлар!
Ҳалокатга учраган самолёт ерга қуламоқда. Самолёт ичидаги бир аёл эркакка қараб:
— Охирги мартта ўзимни аёл эканимни ҳис қилишга ёрдам беринг!
Эркак кўйлагини ечиб, аёлга:
— Мана, ювиб, дазмоллаб бер!!! - дермиш.
Қизлар икки хил бўлишади:
Биринчиси, бирор жойда чанг кўрса, дарров уни тозалаб ташлашади.
Иккинчиси, чанг кўрса, уни устига "юракча"ни расмини чиза бошлашади.
Дорихонадаги ҳолат:
— Яхши қиз, менга оқ рангдаги таблеткадан берсангиз...!
— Бу ер дорихона! Оқ таблеткаларимиз кўп, қайси бирини сўраяпсиз?
— Кўп бўлса, истаган бирортасини бераверинг...
Қиз севган йигитига:
— Жон, знаешь? Дунёда такие вещи бор, лучше уларни билмаган яхши, - дебди.
Йигит:
— Бунга ўзбек тили грамматикаси ҳам кирса керак?! - дермиш.
Моҳирбек билан Мансурбек уйини таъмирлашаётган экан, қўшниси кириб келибди. Моҳирбек секингина Мансурбекни қулоғига:
— Қараб тур, яна бирор асбобни сўраб чиққан, - дебди пичирлаб.
— Сен йўқ дегин, - дебди Мансурбек.
Қўшниси уларга қараб:
— Ҳорманглар! Бугун сизларга аррангиз керак бўладими?, - деса, Моҳирбек:
— Ҳа, кечгача фақат аррани ишлатамиз, - дебди қатъий оҳангда.
Қўшниси хурсанд бўлиб:
— Жуда яхши-да! Ундай бўлса, болғангизни олиб турар эканман-да бугун, - дермиш.
Байрамни эртасига бошлиқ ҳамма ходимларни мажлисга йиғибди. Кайфияти йўқ, авзойи бузуқ, ходимларга қараб:
— Кеча байрамда ким ичди? - деб савол берса, ҳеч ким индамабди. Бошлиқ яна:
— Яна бир марта сўрайман, кеча ким ичди? Яна ҳамма жим.
— Охирги мартта сўраяпман. Кеча ким ичди, - деса, бир ходим ўрнидан туриб, қўрқиб:
— Мен ичгандим, - деса, бошлиқ
— Сиз мен билан юринг! "Бош оғриқ" қиламиз. Қолганлар ишини қилсин! -дермиш.