Мактаб ўқувчиси Шокирдан сўрашибди:
— Шокиржон айт-чи, Африка узоқми, яқинми?
— Яқин, - дебди Шокир.
— Нега ундай деяпсан? - дейишса, у:
— Юқори синфдаги негр бола мактабга ҳар куни велосипедда келиб-кетади-ю?!
Кўчада кетаётган чиройли қиз ёнига бир йигит келиб:
— Яхши қиз телефонингизни бера оласизми? - дебди.
Қиз жилмайиб:
— Бир кўришдаёқ севиб қолдингизми?! - деса, йигит:
— Йўқ, бир урунишдаёқ телефонни ўғирламоқчиман! - дермиш.
Мириқиб футбол кўриб ўтирган отасини ёнига қизи келиб:
— Ада, бир дақиқа вақт ажрата оласизми?
— Гапир қизим!
— Тиббиёт академиясининг қайси факультетига ҳужжат топширишни билмаяпман?! Стоматологиями ёки кардиологиями?
— Одамда нечта тиш бор?
— Ўттиз иккита!
— Юрак-чи?
— Битта!
— Ҳисоб 32:1! Стоматология ғолиб!!!
— Адажон, нимага шоколадларни зар қоғозга ўрашади?
— Бошқа хонада турсак ҳам, сени шоколад ўғирлаётганингни эшитиш учун!
Иккита футбол ишқибозлари суҳбат қурмоқда:
— Бу ўйинчи ҳақида фикрингиз қанақа?
— Бу ўйинчи менга Алишер Узоқовни эслатмоқда!
— Ахир у футболчи эмас-ку?
— Шунинг учун ҳам уни эслатади-да...
Эри хотинига:
— Агар уйда ҳам ўзингни кассирдек тутишни бас қилмасанг, ҳозироқ кийим-кечакларимни йиғиштираман-да, кетаман!
Хотини:
— Қадоқлаб, пакетга солиб берайми?
Бир одам иккинчисига дебди:
— Сен менга кимлигингни айтсанг, сенинг дўстинг ким эканини айтиб бераман.
Иккичиси:
— Мен миллионерман, - дебди.
Биринчиси:
— Сенинг дўстинг менман! - дермиш.
Бир куни аёл бозордан торт сотиб олибди. Кечқурун уйида тортни кесаман деса, ҳеч пичоғи ўтмасмиш.
Кремларини олиб ташлаб қараса, торт орасига Самарқандни тандирида ёпилган нонни қўйишган экан.
Бекатда бир йигит ёнидаги чиройли қизга:
— Мен сизни танидим. Кеча клубда ички кўйлакда рақс тушган қизсиз, шундайми? - деса, қиз:
— Ҳа, демак сиз эртароқ кетиб қолган экансиз-да, - дермиш.
Броллер товуқларнинг бир мақоли бор:
"Ейиш учун яшама, ейилиш учун яша!"