Қари кампир қутқарув хизматига қўнғироқ қиляпти:
— Алло, ҳовлимдаги дарахтда катта айиқ ўтирибди. Ёрдам беринг!
Қутқарув хизматидан бир эркак кучукча етаклаб келибди.
— Холажон, манави милтиқни ушланг. Мен дарахтга чиқиб, силкитаман, айиқ йиқилса, унга қарата ўқ узасиз, - дебди қутқарувчи.
Кампир:
— Кучукчани нимага олиб келдингиз унда?
Эркак:
— Агар айиқни ўрнига ўзим йиқилсам, кучукчага қаратиб отинг!!!
Бирор бир аҳмоқлик қилиб қўйсам, уйланиш учун кредит олаётган йигитлар ҳақида ўйлайман! Анча тинчланаман! Мени аҳмоқлигим уларники олдида ҳеч нарса эмас экан...
— Кеча эълон бергандим: "Ўзимга турмуш ўртоқ қидиряпман" деб.
— Хўш нима бўлди?
— Бугун бир қоп хат келди. Ҳаммасида бир хил ёзув: "Мени эримни олиб кетинг!" деган.
Бир кисавур йигит йўлда кетаётса, мотоцикл катта тезликда келиб, уриб юборибди.
Мотоцекилчи қўрқиб, қочиб кетибди. Яқин-ўртада турган ГАИ ходими етиб келиб, ҳалиги боладан:
— Мотоцикл рақамини кўрдингми? - деса, кисавур:
— Кўрмадим-у, лекин ҳужжатлари менда, - дермиш.
Рус тилини яхши билмайдиган иккита йигит Россияда яшар экан. Бир куни товуқ гўштини сотиб олиш учун дўконга киришибди. Растага қарашса, товуқ кўринмабди. Биттаси сотувчини ёнига бориб:
— Где петух? - деса, сотувчини жаҳли чиқиб, ҳалиги йигитни ёқасидан олиб:
— Кто петух? - деб урмоқчи бўлса, ёнидаги шериги иккала қўлини тепага кўтариб:
— Стоп, стоп - дебди-да, югуриб бориб битта тухумни олиб келиб сотувчига кўрсатиб:
— Где мама? - дермиш.
— Дўстим, уйланаётган эмишсан, табриклайман! Келин қалай? Ёқдими?
— Биласанми, ҳаммани фикри ҳар хил... Онамга, холамга, аммаларимга ёқди, менга эса йўқ!
Абонент йигит қизга СМС ёзяпти:
"Менга турмушга чиқинг!"
Йигитга СМС келибди:
"Ҳисобингизда маблағ етарли эмас. Илтимос ҳисобингизни тўлдириш учун Россияга бориб ишлаб келинг!".
Самолёт ҳавода дафъатан чалқанчасига ағдарилган ҳолда уча бошлади. Стюардесса йўловчиларни тинчлантиряпти:
— Ҳурматли йўловчилар, Қўрқманглар!
Ҳозир учувчимиз бурнига дори томизиб олсин, самолётимиз асл ҳолига қайтади!
— Озиш учун фитнес залга бораётганмишсан...?
— Ҳа. Уч соат ўтириб келяпман.
— Нимага ўтириб?! Шуғулланмаяпсанми?
— Йўқ. Ошхонадан йироқ бўлсам-бўлди. Шуни ўзи ёрдам беради озишимга!
Қари онахон оёқ оғриғидан врачга шикоят қилиб келибди. Врач:
— Ёшингиз саксондан ошган бўлса, оғрийди-да оёғингиз...! - деса, онахон жаҳли чиқиб:
— Чап оёғим ҳам саксондан ошган-ку, нега униси оғримайди, ҳадеб ўнг оёғим оғрийверади?! - дермиш.