Қишда яхмалак зиналардан тушаверишда олийжаноб, маданиятли эркакларни деярли топиб бўлмайди.
Маст киши жон-жаҳди билан симёғочни тақиллатарди.
— Хотин, кимга айтяпман, оч эшикни!
Яқиндан ўтиб кетаётган посбон ёнига келиб:
— Ўртоқ, нима гап?! Қани, «пуф» денг-чи?!
Маст жон-жаҳди билан пуфлаганди, посбон ўзи чайқала бошлади ва симёғочни тақиллатиб бақирди:
— Қанака хотинсиз, ўзи? Очинг эшикни!
Бир қиз севиб қолиб, ширин ҳаёллар оғушида осмонга қараб кетаётса, катта харсанг тошга урилиб, йиқилиб тушибди. Анча вақт ўтса ҳам ўрнидан турмасмиш.
Буни кузатиб турган бола ёнига келса, қиз осмонга қараб, бемалол ётганмиш.
Шунда бола:
— Эй синглим, қаттиқ йиқилмадингизми? Келинг қўлингизни беринг, - деса, қиз:
— Э бор-е, ширин ҳаёлимни ҳам белига тепдинг, - дермиш.
Жиннихонада беморлар телевизордан янгиликларни кўриб ўтиришса, бир бемор:
— Яхши-ям жиннихонада ётган эканман..., - деса, иккита врач унга қараб:
— Соғая бошлаганга ўхшайди, - дермиш.
Иккита мардикор бойни уйини краска қилишаётса, бойни қўшниси чиқиб:
— Краскани менга сотинглар - дебди. Мардикорлар бойни отини лабига краскадан суртишибди-да, краскани сотиб юборишибди. Бой келса иш тўхтаган. Мардикорлар дам олиб ўтиришибди. Бой ҳайрон бўлиб:
— Нимага ишламасдан ўтирибсизлар? - деб сўраса, мардикорлар отни кўрсатиб:
— Краскани отингиз ичиб қўйди - дейишибди. Бой отига қараса, лаби краска. Шартта чўнтагидан тўппончасини чиқариб, отини отмоқчи бўлибди.
Мардикорлар бойни тўхтатиб:
— Тўхтанг, ахир от краскадан қиммат-ку! - дейишса, бой:
— Сенлар аралашма! Ўтган йили бу лаънати икки тонна цементни ҳам еб қўйган эди, - дермиш.
Бир аёл деразадан қараб туриб, рўпарадаги уйда кир осиб чиқаётган қўшнисини кўрсатиб:
— Адаси, қаранг! Анави аёл кирларни чала ювар экан, - дебди.
Эри индамабди. Эртасига, индинга яна шу ҳолат такрорланаверибди. Учинчи куни хотини деразадан қараб:
— Ҳайрият-ей, анави аёл бугун кирларни тозза ювибди, - деса, эри:
— Йўқ, мен эрталаб деразаларимизни артиб қўйдим, - дермиш.
— Заводга ишга кирган эдим. Биринчи иш кунимдаёқ жароҳат олдим.
— Қандай қилиб?
— Алишер, болғани ташлаб юбор! - деб тепадагиларга бақиргандим... Кейин билсам заводда 20 та Алишер ишлар экан.
Бир бемор шифокорга келиб:
— Ёрдам беринг. Мени қулоғим оғрияпти. Нариги хонадаги врачлар қулоғингизни кесамиз дейишяпти...
Шифокор:
— Тавба, нега ундай дейишади. Қўрқитиб юборишибди-ку сизни!!! Мен сизга бир дори бераман. Уч кун ичасиз.
Бемор:
— Кейин кесишмайдими қулоғимни?
Шифокор:
— Йўқ. Қулоқларингиз ўзи узилиб тушади...
Бир куни Мерседес автомобили бузилиб қолган Запорож машинасини тортиб кетмоқчи бўлибди. Запорож ҳайдовчиси қари чол:
— Йигитлар, фақат Мерседесни тез ҳайдаманглар. Агар тезлашиб кетсангиз, фараларни ёқиб-ўчириб ишора қиламан, - дебди.
Йўлда Мерседес барибир тезлашиб кетибди. Орқасида келаётган Запорож ишора қилса ҳам эътибор беришмабди.
Биринчи постда тўхтамасдан "учиб" ўтиб кетишибди. Постдагилар дарҳол кейинги постга қўнғироқ қилиб:
— Ҳозиргина Мерседес машинаси катта тезликда ўтиб кетди. Орқасидан келаётган Запорож ҳайдовчиси фараларни ёқиб-ўчириб, "ўтиб кетай" деган ишорани берса ҳам, тушунишмаяпти, - дермиш.
Ресторанда иккита ўзбек официантга буюртма беришяпти:
— Бизга чой-пой, нон-пон, овқат-повқат олиб келинг.
Нарироқда ўтирган рус аёл уларни гапини эшитиб:
— Нимага сизлар ҳар бир сўзга қўшимча қўшиб гапирасизлар? Чой, нон, овқат десангиз бўлмайдими? Агар гапларингизга қўшимча қўшмасдан гапирсангиз, бир тарелка тилла бераман, - дебди.
Шунда ўзбеклардан бири:
— Тарелка-парелкаси билан берасизми? - дермиш.