Афaнди урушгa кeтaётгaн экaн, кaмонини олибди-ю, ўқини олмaбди. Буни кўрганлар:
— Ўқ олмaйсизми?, - дeйишса
Aфанди:
— Ўқи душмaн томондaн кeлиб қолар..., -дeрмиш.
Келин:
— Тўйдан кейин, мен сизга ҳалигача ҳеч ким мендан бўса олмаган жойни кўрсатаман.
Куёв:
— Қаерда экан у жой?
Келин:
— Бу Гаваи оролларида!
Бир қиз ажойиб йигит билан танишиб қолибди. Йигит билан ҳар куни учрашиб, бирор жойга боришгач, қизни уйга олиб келиб қўяркан-да, — Тўхтанг. Шошмай туринг!, - деб машинасидан тушиб, қизга эшикни очиб бераркан. Қиз дугоналарига мақтаниб:
— Ҳали бунақа олийжаноб йигитни учратмагандим, - дебди.
Йигит эса ярим йилдан бери машинасининг эшигини ичкаридан ҳам очилиши учун устахонага олиб боролмаётган экан...
Бир кишининг уйида сув жўмраги ишдан чиқиб, чилангар чақиртирибди. У одамнинг ёш ва гўзал қизи бор экан.
Ишлаб ўтирган чилангарнинг ёнига қиз келиб:
— Агар отам шароб берса, ичманг! Пул берса ҳам ола кўрманг! Фақат чекишга бир дона сигарет сўранг, - дебди жилмайиб, нозланиб.
Лақма уста ишларини тугатгач, қиз айтганидек, битта дона сигаретни чекибди-да, кетибди.
Хурсанд бўлган отаси эса қизига қараб:
— Баракалла доно қизим! Кейинги ҳафта бўёқчиларни чақираман, - дебди.
Уйланган йигит бўйдоқ дўстига дебди:
— Шунча йил яшаб, сутни музлатгичга нотўғри қўйиш мумкинлиги ҳақида билмаган эканман.
ГАИ ходимлари воқеа жойини кўздан кечириб, баённома ёзишмокда.
Майор:
— Йўл кенглиги - 6 метр, ўнг тарафда чуқур ариқ бор. Оқ рангли Матиз 30-35 ёшлар чамаси эркак кишини уриб юборган. Машина дарахтга олди билан урилган.
Сержант:
— Ёздим.
Майор:
— Ўша эркак кишининг танаси бошсиз ҳолда ариқ ичида. Калласи эса асфальт четида.
Сержант:
— Ўртоқ сержант. "Аспалт" деб ёзиладими? ёки "Асфальт" дебми?
Майор бироз ўйланиб, каллани бир тепиб ариққа тушириб юборибди-да, — Майли каллани ҳам ариқ ичида деб ёзақол, - дебди.
Эр хотинига деди:
— Арзанда ўғлинг яна ҳамёнимдан пулларимни ўмарибди!
— Нега энди у бўларкан? Балки мен олгандирман ...
— Йўқ, сен эмас! Ҳамёнимда пулларимни ярми қолиб кетибди.
Бир куни ГАИ ходими ҳайдовчига:
— Қани, "Куф" денг-чи, - дебди.
Ҳайдовчи дарҳол текширувчини чўнтагига юз мингни солиб қўйибди.
Пулни олиб, яна "Куф" дейишини талаб қилибди. Шунда ҳайдовчи яна эллик минг берибди. ГАИ ходими эса:
— Йўқ! Биринчи галдагидек "куфланг", - дермиш.
Учта ёш қиз вокзалда юриб кетаётган поезд ортидан "ҳай-ҳай"лаб югуриб боришаётган экан. Бир пайт иккитаси поездга етиб, чиқиб олибди. Поезд жўнаб кетибди. Учинчи қиз эса қўлидаги юклари билан уларнинг ортидан хандон отиб кула бошлабди. Вокзал навбатчиси:
— Нега куляпсиз?, - деса, қиз:
— Анави поездга чиқиб кетган дугоналарим аслида мени кузатгани чиқишган эди, - дебди.
Учта иноқ дўстлар дам олишга Туркияга боришибди. Меҳмонхонани 45-этажига жойлашиб олишибди. Тушликни биринчи қаватда еб бўлгач, хоналарига чиқмоқчи бўлиб қарашса, лифт ишламаётган экан. Зинада чиқишдан бошқа иложлари қолмагач, чалғиш учун ҳар бири навбатма-навбат латифа айтиб чиқишга келишибди.
Биринчиси ўн бешинчи қаватгача латифа айтиб, ўртоқларини кулдириб чиқибди. Кейин иккинчиси ўттизинчи қаватгача кулдирибди. Навбат учинчисига келган экан, у дўстларига қараб:
— Ҳозир бир нарса айтаман, кулавериб, ичагингиз узилади, - дебди. Дўстлари қизиқиб, — Нима экан? Айт-чи, - дейишса:
— Хонамизни калити биринчи қаватда қолиб кетибди, - дебди.