Иккита йигит кинотеатрда кино бошланишини кутиб ўтиришса, олди қаторда бир кал одам ўтирган экан. Биттаси шеригига:
— Кел, гаров ўйнаймиз! Анави кални бошига уриб келсанг эллик минг бераман, - дебди.
Шериги ўйланиб туриб, рози бўлибди. Секин кални олдига бориб бошига бир уриб:
— Салом Аҳмад! Қаерларда юрибсан?, - деса, кални жаҳли чиқиб:
— Мен Аҳмад эмасман! Адаштириб юбордингиз, - дебди.
— Кечирасиз, ҳудди Аҳмадга ўхшар экансиз, - деб жойига бориб ўтирибди. Бироздан сўнг ҳалиги шериги:
— Яна бориб бошига урсанг, юз минг бераман, - дебди. Шериги яна бориб кални бошига бир уриб:
— Салом Аҳмад! Сочимни олдирсам, танимайди деб ўйлаяпсанми?, - дебди. Кални яна жаҳли чиқиб:
— Акажон, мен Аҳмад эмасман, - деб бошқа жойга бориб ўтирибди. Яна бироз вақт ўтгач ҳалиги йигит:
— Яна бориб бошига урсанг икки юз минг бераман, - дебди. Шериги кални олдига бориб бошига бир уриб:
— Салом Аҳмад! Бу ердамидинг? Боядан бери нариги ёқда бир болани сенга ўхшатиб юборибман, - дермиш.
Бошлиқ ишга янги котиба олибди. Уйга келса, хотини рашк билан сўрабди:
— Хўш, янги котибангизни оёқлари қанақа экан?
Эри:
— Билмадим, - дебди.
Хотини яна сўрабди:
— Кўзлари қанақа экан?
— Эътибор бермадим.
— Лоақал қанақа кийинаркан?
— Кўрдим. Жуда тез кийинар экан!
Америкаликлар ойга чиқишганини эшитган россияликлар, қуёшга чиқишга аҳд қилишибди.
— Ўртоқ бошлиқ, буни асло иложи йўқ! Ахир қуёш куйдириб юборади, - дейишибди космонавтлар.
— Буни йўли бор, сиз кечаси кетасизлар, - дермиш командир.
Ота ўғлига Пушкиннинг “Олтин балиқ" эртагини ўқиб беряпти.
Эртак охирида ўғли отасига қараб:
— Дада, нега чол олтин балиқдан янги кампир сўрай қолмайди?, - дермиш.
— Кеча янги телефон сотиб олгандим. Камерасида нуқул маҳлуқни расми кўриняпти.
— "Олди камера" режимини ўчириб қўйгин-да...
Эр-хотин хиёбонда айланиб юришган экан. Эр ҳар замонда — Эшитаман, азизам, - деб кетармуш.
Хотинини жаҳли чиқиб:
— Агар яна бир мартта қарғани "қағиллашига", — "Эшитаман, азизам" десангиз, мендан яхшилик кутманг дебди.
Эълонлар сайтидан:
— Жуда-ям ақилли кучукча йўқолиб қолди. Шарик, агар ушбу эълонни ўқиётган бўлсанг, уйга қўнғироқ қил ёки телеграммдан хабар жўнат!
Лифтга ёш қиз билан эр-хотин киришибди. Бир пайт қиз ўгирилиб, эркакни юзига тарсаки туширибди-да,
— Хотинингизни олдида уялмайсизми тегажоқлик қилишга?!, - деб бақирибди-да, лифтдан чиқиб кетибди.
Эр эса юзини ушлаганча хотинига қараб:
— Ўлай агар, ҳеч нарса қилганим йўқ, - дебди қўрқиб.
Хотини:
— Тинчланинг, бу мен эдим, - дебди.
Бир талаба ошхонага кириб қаҳва билан булочка олибди-да, қўлини ювиш учун кетибди. Қайтиб келса, қаҳваси йўқ эмиш.
— Ким мени қаҳвамни ичди?, - дебди.
Ҳамма жим-жит.
— Ким мени қаҳвамни ичди?, - деб яна бир мартта сўрабди.
Яна жавоб бўлмабди.
Учинчи мартта ҳам жаҳл билан, — Ким мени қаҳвамни ичди?, - сўрабди.
Бир барзанги йигит ўрнидан туриб:
— Мен ичдим, - деса,
— Булочкани нега емадингиз?, - дермиш талаба.
Эҳ қандай замонда яшаяпмиз...
Аёлларни юзида ярим кило атир-упа бўлса ҳам ҳеч ким индамайди. Лекин эркакнинг юзида озгина лаб бўёғи кўриб қолишса, ... қиёмат бўлади-я!