Фолбин ёнига келган аёлга дебди:
— Сизни эрингизни катта хавф кутмоқда!
Аёл бўлса:
— Буни биламан! Сиз айтингчи, мени қамашмайдими?!
— Азизам, сен мени кучлироқ соғинишинг учун узоқ вақт келмадим...
— Яхши. Танишинг, булар сизнинг набираларингиз!
Иккита йигит Америкада сайёҳат қилиб юришса, мактабда ёнғин бўлаётган экан.
— Кел, биз ҳам ёрдам берайлик! Сен болаларни деразадан ташла, мен илиб оламан, - дебди шеригига.
Дўсти бирин-кетин болаларни ташлай бошлабди. Пастда турган йигит ҳамма болаларни илиб олаверибди-ю, негрни боласини ушламабди.
— Нега ушлаб қолмадинг, - деса, пастда турган йигит:
— Сен куйганларини ташлама-да!, - дермиш.
Телеграмдаги суҳбатда:
— Сиз жуда-ям гўзал қиз бўлсангиз керак?!, - сўрабди йигит.
Қиз:
— Нега унақа деб ўйлаяпсиз?, - дебди қиз нозланиб.
Йигит:
— Табиат бундай аҳмоқлик билан фақат гўзалликни уйғунлаштира олади-да...
— Ўртоқ, тайёр маҳсулотларни омбордан олсам арзонроқ-ми ёки дилерданми?
— Эй дўстим, омбор қоровулларидан олсанг арзон бўлади!
— Нима билан шуғулланасиз?
— Мен айни дамда одамларни ҳаётдаги ўрнини топишга ёрдам бераман.
— Руҳшуносмисиз?
— Йўқ, такси ҳайдовчисиман!
— Яқинда интернетда ўқидим. Битта миллионер ҳамма бойлигини ёшлигида севган қизига васият қилибди.
— Нима учун? Ахир у аёл унга турмушга чиқмаган-ку?
— Шунинг учун ҳам унга миннатдорлик билдирган-да...
Ихтирочи дўстига деди:
— Мен ҳудди одамга ўхшаб кетадиган компьютер яратдим.
— Ҳўш, нимаси одамга ўхшаркан?
— Ўзи хато қилиб қўйиб, бошқа компьютерга тўнкаб тураверади.
Хотин эрига нолибди:
— Билганимда, сизгамас, шайтонга турмушга чиқардим!
Эри:
— Ака-сингиллар турмуш қуришмайди, - дермиш.
Янги танишув хизмати очилибди.
— Алло, яхши қиз, сиз билан танишсак бўладими?
— Бўлади. Ўзингизни тарифлаб беринг.
— Мен паст бўйли, тўлачадан келган, соч-соқоли ўсган...
— Алиш, санмисан?!