— Ким у?, - дебди афанди.
— Уй эгаси борми?, - сўрабди ташқаридаги одам.
— Газданмисиз ёки светданми?, - дебди яна афанди.
— Коллежданман!
— Коллежга-ям пул тўланадиган бўлдими?
— Йўқ, ўғлингизни ўқишга жўнатсангиз бўлди...
— Эсингдами армияга кетаётганимда, сен ёнимда эдинг?
— Ҳа, эсимда...
— Ишдан бўшаб, уйда уч йил ўтирганимда ҳам сен мен билан бирга бўлгандинг!
— Ҳа...
— Аварияга учраб, ётиб қолганимда ҳам олдимдан жилмадинг.
— Албатта, бирга бўлгандим, ёнингизда ҳамиша...
— Ҳозир жон беряпман. Анъанага содиқ қоласанми? Шуни билмоқчиман.
"Келишган йигит билан турмуш қурмоқчиман. Уни ёнида кўп овқат ейишга уялиб озиш ниятидаман. Етарлича озганимдан сўнг, ажрашиб кетишимиз ҳам мумкин".
— Азизим, бугун ажойиб туш кўрибман!
— Қанақа туш экан?
— Тушимда сиз менга бир дона олма берганмушсиз...
— Буни нимаси ажойиб?!
— Ўша олма-чи тишланган экан...
— Тишланган олма кўрсанг ҳам, сенга Apple телефонини олиб беролмайман!
— Ай!, - деб бақирибди.
"Ай!" деган акс-садо келибди.
— Кимсан?, - сўрабди бола ҳайрон бўлиб.
"Кимсан" деган акс-садо эшитилибди.
— Тентак, - деб бақирибди.
Яна "Тентак" эшитилибди.
Адаси ўғлига қараб, — Тўхта, - дебди-да, — Сен зўрсан!, - деб бақирибди.
"Сен зўрсан" деган садо келибди.
— Сени яхши кўраман, - деса,
"Сени яхши кўраман" деган овоз келибди тоғлардан.
— Кўрдингми ўғлим, мен зўрман ва мени яхши кўришади. Сен эса тентаксан, - деган экан адаси.
— Сизга дори ёзиб бераман, бугундан бошлаб ичасиз.
— Доктор, эртадан ичсам майлими?
— Нега?
— Бугун финал бўлади-да...
— Ҳозир мен ўнг кўзимни тишлайман, сен менга эллик минг берасан, - дебди.
— Кўзингни-я?, Тишлай олмайсан, - дебди иккинчи одам.
У одамни кўзи протез экан, шартта кўзини олибди-да, тишлабди.
Шериги эллик минг беришга мажбур бўлибди.
— Энди иккинчи кўзимни ҳам тишлайман, - дебди ҳалиги одам.
— Тишлай олмайсан! Иккала кўз ҳам протез бўлиши мумкин эмас, - деса,
— Мени тишларим протез, - деб тишини жойидан олиб, яна эллик минглик бўлиб олган экан.
— Ўша пулларни ўзингга олиб қўяқол, ўғлим!
— Хоним, агар операция натижаси сизга ёқмаса, биз ҳаммасини қайтаришга тайёрмиз, - дебди.
Аёл:
— Пулларимни-ми?
— Йўқ, ажинларни!