— Кафега борайлик?
— У ёққа мумкин эмас.
— Балиқ овига борамизми?
— Бориш мумкин эмас овга.
— Уйланганингга афсусланяпсанми?
— Афсусланиш мумкин эмас.
Она қизалоғини врач кўригига олиб келиб:
— Қизимнинг кўзлари нега кичкина? Ахир бизнинг корейс қариндошимиз йўқ-ку!
Врач:
— Кўзларини ён томонини қараб кўринг-чи, катталаштириш мосламаси йўқмикин?
Урушга борган отахондан интервью олишмоқчи бўлиб, урушда кўрган воқеалардан бирор нарса гапириб беришини сўрашибди.
— Шу болам, бир куни шерикларимни тополмай, адашиб қолдим. Ўрмонда кетаётсам, қаршимдан учта немис душманлари чиқиб қолди. Шартта чўнтагимдан пичоқни олдим-да, бизни юртларга бошлаб келган оёқларини, қурол ушлаган қўлларини кесиб ташладим. Шу келишларига йўлбошчи бўлган кўзларини ўйиб олдим.
Журналист ҳайратланиб:
— Ота, шунча қийнагандан кўра шартта ўлдириб қўявермайсизми?, - деган эди, чол бамайлиҳотир:
— Ҳа болам, ўлдирардим-у, мандан олдин кимдир ўлдириб бўлган экан-да, - дермиш.
— Эшик тирқишидан мўралаш одобдан эмас.
— Эшик тирқишига ҳар хил ҳолатда кўриниш-чи, одобданми шу?!
Уйга маст ҳолатда келган эрига хотини бақириб:
— Ичибсан-ку майли-я, лекин нега белингда тирноқ излари туширилган?
Эри бўлса:
— Айтсам ишонмайсан! Ичиб олиб юролмай қолгандим, бургут уйгача ташлаб қўйди...
Ҳокимиятга ушбу мазмунда шикоят аризаси тушибди:
"Мени квартирамни рўпарасида аёллар ҳаммоми жойлашган. У ердаги ҳамма нарсалар менга кўриниб туради. Бу менинг аҳлоқим, этикамга маънавий ва жисмоний таъсир кўрсатяпти. Шунинг учун мени квартирамни алмаштириб беришингизни сўрайман".
Бу масалани кўриб чиқиш учун коммиссия аъзолари уйга келиб, текшира бошлабди.
— Отахон, нега ёлғон гапирасиз? Ахир ҳеч нарса кўринмаяпти-ку!, - дебди текширувчилар.
— Шунақами? Сен шкафни устига чиқиб қара-чи?, - дебди.
Коммиссия аъзоларидан бири шкафни устига чиқиб қарай бошлабди.
— Йўқ. Барибир ҳеч нарса кўринмаяпти!
— Сен чапроққа сурилгин. Яна..., яна-ям..., яна озгина...
Шкаф устидаги одам "гурс" этиб йиқилибди.
Бобой бўлса:
— Ана кўрдингми ўғлим?! Ҳар куни шу аҳвол.., - дермиш.
Бир жинни қўлига кўзгу олиб, шеригига деди:
— Қара манави одам менга ўхшаркан.
Иккинчи жинни ҳам кўзгуни шеригининг қўлидан олибди-да:
— Аҳмоқ! Ахир бу менманку!, - деган экан.
Бир хўжайиннинг ҳайдовчиси зиёфатларга борса, маст бўлиб қоларкан. Зиёфатдан қайтишда машинани хўжайинни ўзи ҳайдаб кетар экан.
Бир куни ҳайдовчи хўжайинига маслаҳатли иши бор эканини айтибди.
Хўжайин:
— Нима гап, - деб сўраса:
— Хўжайин, икковимизга битта шофёр олсак, қандай бўларкин?!, - дермиш.
Самолётни ҳаводаги парвози вақтида бортда жанжал кўтарилибди. Учувчи нима гаплигини сўрабди. Шунда стюардесса:
— Иккита жинни пассажиримиз эшикни очишимизни айтяпти. Тушиб қолмоқчи экан, - деса, учувчи стюардессага:
— Очманглар! Ўтган сафар очганимизда иккитаси тушамиз деб, саккизтаси чиқиб олганди, - дермиш.
Йигит дўстига:
— Икки минг пул қарз бериб тур!
Дўсти чўнтагини кавлаб:
— Фақат бир ярим минг пулим бор.
— Майли беравер! Беш юз қарз бўласан шунда...