Тошкентлик бир йигит кичикроқ қишлоқда автобусга чиқиб сўрабди:
— Шалағи чиққан бу эски аравага чиптанинг нархи неча пул?
— Одатда бир қоп похол учун 1000 сўмдан оламиз, — дебди ҳайдовчи.
Мактабда она-тили дарсида ўқитувчи:
— Хўш Бозоров, сиз турингчи. Сизга савол: "Мен сизга янги костюм-шим совға қилдим" бу қандай гап?
— Домлажон, шуям қийинми? Бу бўлмаган гап, - дермиш.
— Доктор мен операциядан жуда қўрқаман
— Қўрқманг бемор бу насиб қилса 23—операциям, ҳеч бўлмаса шуниси мувафақиятли чиқар...
Қайнона куёвига:
— Агар сен мени эрим бўлганингда, сенга заҳар берган бўлардим, - деса.
Куёв:
— Агар сиз мени хотиним бўлганингизда, ўша заҳарни ўзим ичган бўлардим.
Қўшни аёллар зиёфатда ўтиришиб эрларини автомашиналарга қиёслаб мақташмоқдалар.
Биринчиси:
— Менинг эрим бамисоли яп-янги Мерседес 600, дарров ўт олади, текис юради, айтган жойизга қанча узоқ бўлса ҳам охригача олиб боради...
Иккинчиси:
— Мени эрим БМВга ўхшайди, ўзиям кўркам, ранги-рўйи одамни ром қиладиган, хоҳлаган вақтда "без отказ" юради, йўлда тўхтаб қолмайди, умуман мазза, - дебди.
Учинчиси:
— Мени эрим худди эски Москвич, у ёғидан калтак еб, бу ёғидан калтак еб пачоқ жойлари кўп, юргизаман десангиз дарров ўт олмайди, камида 15 минут подсосини тортиб туриш керак, - дермиш
Чойхонада:
— Тўхтанглар, биринчи бўлиб мен ичаман.
— Нега бундай деяпсан Тимур?
— Дадам ичаётганимни билиб қолибди: "иккинчи ичганингни эшитмай", - деган эдилар...
Мен шундай саҳий ва яхши инсонманки, хатто душманларимнинг уйларида ҳам тўртадан машина бўлсин булар: 101, 102, 103 ва 1050.
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Биласанми, дугонажон, доктор кеча менга хушхабар айтди — мен ҳомиладор эканман!
— Табриклайман! Сен энди бўлажак фарзандингга исм топиш билан оворасанми?
— Йўқ, ҳозирча... Отасининг исми устида бош қотиряпман!
18 ёшли қиз:
— Бу йил ҳам муҳаббат эшигимни қоқмаса, эшикни бузиб ташлайман.
Муаллим ўқувчиларга "Агар мен фирма директори бўлсам" мавзусида иншо ёзишни тайинлади. Ҳамма иншо ёзиш билан банд. Фақат Болтавой жимгина ўтирарди. Муаллим Болтавойга қараб:
— Сен нега иншо ёзмаяпсан?
— Котибамни кутаяпман, - дермиш.