Афанди шайх билан қабристонни зиёрат қилиб юрар эди. У қабр тошига ёзилган бир лавҳани ўқиб ҳайрон қолди, унда: «Бу шаҳарнинг подшоси Султон Абдулмалик поп Султон Абдулмуталиб жаҳонга машҳур бўлиб уч ёшида вафот этди» деб ёзилган экан:
Афанди таажжубланиб шайхдан сўради:
— Уч ёшида ўлган бола қандай қилиб жаҳонга машҳур бўлади?
Шайх жавоб берди:
Султон Абдулмалик етмиш йил яшаб шундан фақат уч йилини хурсандчилик билан ўтказган эканлар. Шуни умр ҳисоблаб, васият қилганлар.
— Агар шундай бўлса,— деди Афанди,— мен ўлганимда қабримга лавҳа тош қўйиладиган бўлса, унга: «Мулла Насриддин туғилди-ю ўша замони ўлди» деб ёзилар экан-да!
Пошшо бир куни Афандининг олдида ойнага қараб, ўзининг хунуклигидан шикоят қилди:
— Қара, одам ҳам шунақа хунук, бадбашара бўладими?
— Бир марта ойнага қараб шунча хафа бўласиз,— жавоб берди Афанди,— ўлмаган бизнинг жонимиз: ҳар кун сизни ўн марта кўрсак ҳам чидаб юра берамиз.
Океанда қароқчилар бир кемани қўлга олишибди. Кемада америкалик, россиялик ва ўзбек бор экан. Қароқчиларга капитан:
— Америкалик ва россияликни олиб қолинг, ишлатамиз. Ўзбекни эса денгизга ташлаб юборинглар, - деб буйруқ берибди.
Шунда қароқчилар ҳайрон бўлиб сўрашибди:
— Нимага уларни олиб қолиб, ўзбекни ташлаб юборайлик???
— Ээээ, ҳозир "Ғопир акани танийсанми....Салим акани танийсанми???" деб, қулоқ-мияни еб, одамни асабига тегади, - дебди қароқчиларнинг капитани.
Ўғли 18 га тўлган ота, енгил нафас олиб ўғлига деди:
— Ойинга бориб айт, 18 га кирдинг, энди алимент тўламайман! Қай ахволга тушаркан, менга кейин айтасан.
Ўғли ҳамма гапни ойисига айтибди. Ойиси:
— Отангга бориб айт, 18 йил бировни боласи учун пул тўлади, қай аҳволга тушишини айтарсан, - дермиш
— Алла болам, ухла ширин тушлар кўр, ҳойнаҳой тушингга оппоқ қуёнчалар кирса керак-а?
— Йўқ, аввал: "Kango'ни рекламаси кетади".
Бир қизча йўл бўйида йиғлаб ўтирган экан.
Бир киши келиб:
— Нега йиғлаяпсан, - деб сўрабди
Қизча "1000 сўм пулини йўқотиб қўйганини", айтибди.
Ҳалиги киши қизчага 1000 сўм берибди.
Қизча яна ҳам қаттиқроқ йиғлабди.
— Яна нега йиғлаяпсан, - деб сўраса
Қизча:
— Йўқотмаганимда 2000 сўм бўларди, - дермиш.
Олдинлари супермаркетга 2 минг сўм билан кириб, 2 та кола, 3 пачка чипс, 2 қути писта олиб чиқардим.
Ҳозир ҳамма ёққа камера қўйиб ташлашибди...
Бугун нотаниш номердан манга SMS келди: "Жоним хафа бўлманг, ман бошқасини учратдим, айб сизда эмас, бошқа учраша олмаймиз."
— Қойил мани хатто танимийдиган қиз ҳам ташлаб кетди.
Эр-хотин судда ажрашишмоқда. Йигит судьяга:
— Болани менга қолдиришингизни сўрайман.
Судья:
— Нега энди айнан сизга?
Йигит:
— Масалан автоматга танга ташладингиз Coca-Cola чиқди. Coca-Cola сизникими ёки автоматникими?
Жиззахлик бир содда бола Москвага амакисиникига бораётган экан. Москвага етиб борибди. Ҳожатхонага борса: "Ж" ва "М" ҳарфлари турганмиш.
Бола:
— Жиззахликлар "Ж"га, Москваликлар "М"га киради, деб ўйлабди ва "Ж"га кириб кетганмиш...