Бир чўпон туя ҳаммомни орзу қилибдида, деган иборани эшитиб ҳайрон бўлиб юрар экан.
Бир куни ке бир бориб кўрай, деб ҳаммомга борибди, чўмилиб маза қилгандан ҳаммом дегани зўр жой экан, келаси йил яна келаманооов, деган экан.
Муовин бошлиққа дебди:
— Хўжайин, компаниямиз яхшигина пул тежаш йўлини ўйлаб топдим!
Бошлиқ:
— Тошмат, ишдан бўшашга қарор қилдингми?!
А-ҳа, қўлга тушдингми? - деди Насриддиннинг дўстларидан бири. Пиво ичаяпсан! ўзинг айтгандинг, пиво ичишни доктор тақиқлади, деб. Демак, сен бюллетенни бир неча кунга чўзмоқчисан!
— Тақиқлагани тўғри. Лекин бюллетенни чўзиш тўғрисидаги гапинг нотўғри. Бундан ташқари, доктор менга ичишни тақиқлагандан кейин кўп ўтмай қазо қилди.
Хўш, у ўлганидан кейин ҳам буйруғига бўйсунишим керакми?
Бир куни Афанди кўчада кетаётганда, одамлар Афандига шундай савол беришибди:
— Афандим нимага эшагингизга тескари ўтириб олдингиз, дейишибди.
Шунда Афанди шундай жавоб берибди:
— Бугун эрталаб эшагим билан урушиб қолгандим, шунга юзига қарашга уяламан, дебди.
Афанди хонга ғоз пишириб борар эди, йўлда корни очиб, бир оёғини еб қўйди. Хон уни олиб сўради:
— Бир оёғи қани?
— Бу йилги ғозларнинг ҳаммаси бир оёқли экан,— деди-да, Афанди сув бўйида бир оёғини кўтариб дам олиб турган ғозларни кўрсатди. Хон таёқни кўтариб пўписа қилган эди, ғозлар икки оёқлаб қочди.
— Ана, оёқлари иккита экан-ку,— деди хон. Афанди пинагини бузмай жавоб берди:
— Шу таёқ билан биров сизга ҳам ҳамла қилса, икки оёқ у ёқда турсин, тўрт оёқлаб қочар эдингиз.
Хотин:
— Оёғингизни кўтаринг, полни артиб олай!
— Оббо, полниям менинг ёрдамимсиз юволмайсан-а?!
Бир киши хотини яхши эшитмай қолаётганидан ташвишга тушибди. У хотинига эшитиш ускунаси олиб беришга қарор қилибди. Хотинига бу ҳақда қандай айтишни билмабди ва дастлаб буни муҳокама қилиш учун шифокорга борибди.
Шифокор унга уй шароитида оддий синов ўтказишни, кейин ташхис қўйиши мумкинлигини айтибди. Ва синовни қандай ўтказишни тушунтирибди.
— Хотинингизга 12 метр масофадан бирор савол бериб кўринг. Агар саволингизга жавоб бермаса, яқинроқ бориб саволингизни такрорланг, масофа 9 метр бўлсин. Агар яна жавоб қайтармаса, 6 метр масофадан саволингизни такрорланг, кейин 3 метрдан. Хуллас, у саволингизга жавоб бермагунча яқинлашаверинг. Шунда унинг қулоғи қанчалик оғир эканлигини аниқлаб оламиз.
Ўша оқшом хотин ошхонада овқат тайёрлаётган, эр эса ўз хонасида ишлаётган экан. Эр ичида ўйлабди: “Ҳозир ундан тахминан 12 метр узоқдаман. Шифокор маслаҳатини бажаришнинг айни вақти”.
— Азизам, нима овқат қиляпсан?
Ҳеч қандай жавоб бўлмабди. Эр йўлакка чиқибди ва саволини такрорлабди.
— Гўзалим, нима овқат? Яна жимлик. У янада яқинроқ борибди. Улар орасидаги масофа олти метр экан.
— Шириним, нима овқат қиляпсан? Лекин ҳеч қандай жавоб бўлмабди. Эр ошхонага кирибди.
— Нима овқат еймиз? Афсуски, бу сафар ҳам хотини индамабди. Эр хотининг ёнига яқинлашибди.
— Севгилим, нима овқат қиляпсан?
Хотини унга ўгирилиб қарабди.
— Азизим, эшитмаяпсизми, бешинчи марта айтяпман, товуқ!
Бармен олдида бўш стакан турган, ширакайф мижознинг олдига келиб:
— Стаканингиз бўшаб қолибди. Яна битта хоҳлайсизми?
— Иккита бўш стаканни нима қиламан?
Ўзга сайёралик кундалигидан:
1 Август Корейслар сайёрамизга учиб келишди, 3 соат деганда нанотехнология ёрдамида бункеримизни кодини бузиб киришди ва ҳаммамизга лапша тарқатишди. Лапша ширин экан, лекин ҳаммамизга етмади, шунинг учун корейсларни асирга олдик.
2 Август Америкаликлар келиб 1 соатда хакерлар ёрдамида бункеримизни очиб ҳаммага гамбургер тарқатди, гамбургер ширин экан лекин ҳаммамизга етмади, шунинг учун америкаликларни ҳам асирга олдик.
3 Август. Сайёрамизга ўзбеклар учиб келди 10 минутда лом ва лопатка билан бункеримизи очиб киришди ва ҳаммамизи башарамизга лопатка билан бериб ташашди ва корейслар билан америкаликларни қутқариб олиб кетишди, лопатка аччиқ экан лекин хаммамизга етди хеч ким қуруқ қомади.
— Аёлни қора мушук кесиб ўтган йўлдан юришга кўндириш мумкинми?
— Мушукни изига қайтариш осонроқ.