— ДАН ходими билан Хитойликни нима бирлаштиради?
— Иккисини ҳам тайёқча боқади.
— Ойижон, бугун мактабимизда битириш кечаси бўлиб ўтади. Бриллиант узугимни тақсам майлими?
— Йўқ! Мумкин эмас!
— Нега энди мумкин эмас?! Янги йилга совға қилинган тилла занжирни тақиш мумкин эмас, 8 мартда совға қилинган "Matiz"ни миниш мумкин эмас — бувимникида чанг босиб ётибди. Саккизта лама пальтоим бор, бирортасини кийиб кўчага чиққаним йўқ! Қачон мумкин бўлади, қачон?!
— Она қизим, аданг нафақага чиққандан сўнг! Ҳозирча у оддийгина ДАН ходими, шунинг учун мумкин эмас!
Афандидан биров сўради:
— Афанди, минора қандай қурилади? Афанди жавоб берди:
— Эски қудуқни тўнтариб минора ясалади.
— Тошмат, ўлишингга бир бахя қолибди деб эшитдим?
— Ҳа, тасаввур қилгин-а, Эшмат, бутун ҳаётим кўз ўнгимдан бирма-бир ўтди... Шунинг учун қарзларимни йигиб чиқаяпман, яна унутиб юбормаслик учун. Ўн беш йил илгари олган 10 минг сўмни чўзиб қўй-чи дўст!
Ресторандан чиқаётганда нега официант аёлнинг белидан қучоқлаб олдингиз? Кап-катта, оилали одамга уят эмасми?
— Қизиқмисан, хотин? Ахир мен унинг кўйлагига қўлимни артдим ҳалос.
Кеч тушяпти. Она балкондан ўғлини бақириб чақиряпти:
— Тешавой, сен уйга кириш ҳақида ўйлаяпсанми?
— Ўйлаяпман, ойижон.
— Хўш?
— Ойи, яна озгина ўйлаб олай...
Бир одам сеҳрли чироқ топиб олибди ичидан жин чиқиб тила тилагингни, - деса.
— Эр бўлиш жонга тегди эрталабдан кечгача эшакдай ишлайсан хотиним уйда мазза қилиб ўтиради мани ишлаганимни кўрмийди қадримга етмийди. Кел мени хотинимни ўрнига, хотинимни мани ўрнимга алмаштириб қўй бир қадримга етсин, - дебди.
Жин:
— Хўп, бўлади, - дебди.
Эрталаб туриб қараса хотини билан жойи алмашиб қолибди. Хотини ишга кетибди.
Акамиз эса эрталабдан ҳовли супурибди, кир ювибди, болларни боғчага обориб олиб келибди. Овқат қилибди, уни устига хотини ишдан келиб акамиздан айб топиб уришибди. Шу тарзда бир ой ўтибди. Охири жонига тегиб Жинга айтибди:
— Жин, мени ўз холимга қайтар. Хотинларга ҳам осон эмас экан, - деса.
— Жин бу хали холва, буни иложи йўқ энди, кеч дебди,
Акамиз:
— Иее, нега иложи йўқ? Нега кеч? - деса.
Жин акамизга қараб:
— Сиз ҳомиладорсиз, - дермиш.
Подшо Афандини бир куни овга олиб чиқди. Бир манзилда Афандини масхаралаш учун отининг пастки лабини кесиб қўйди. Афанди буни фаҳмлаб қолди-ю, бориб подшонинг отининг думини кесиб қўйди.
Овдан қайтишда подшо оркасига қараб Афандига деди:
— Афанди, отингиз нега кулаётибди?
Афанди дарҳол жавоб қайтарди:
— Тақсир, отингизнинг кети очилиб қолибди, шунга куляпти.
Дарвозага ёзилган огоҳлантириш:
— Уйимда қутирган вахший ит бор!
Ғаламис қўшни ёзувни давом эттириб:
— Бу ит жуда қариган ҳатто тишлари ҳам йўқ!
Уй эгаси:
— Тиши йўқ бўлса ҳам эҳтиёт бўлинглар, етвоса сўриб ўлдиради!
Подшо Афандига буюрди:
— Мана бу отга миниб, эгардан тушмасдан ҳокимни айтиб келинг! Афанди отга миниб, ҳокимнинг уйига борди, девордан қараса, ҳоким меҳмонлари билан палов еб ўтирибди. Афанди дарҳол отдан тушди-ю, эгарни отдан олди, эгарни минганича ҳокимнинг ҳовлисига кирди. Ҳоким буни кўриб: Бу қанақаси?—деб сўради.
— Подшонинг амри шу,— деди Афанди.
Афанди эгардан тушмасдан туриб, паловдан тўйиб егач подшонинг амрини ҳокимга айтди. Ҳоким Афандидан койиди:
— Шу гапингизни аввал айтсангиз бўлмасмиди, бу ақлни сизга ким ўргатди?
Афанди жавоб берди:
— Ош ўргатди, бегим, ош!