— Эшмат пешонангдаги шиш қайердан пайдо бўлди?
— Анави девордаги қозиқни кўряпсанми?
— Кўряпман.
— Мен эса кўрмадим.
Эр:
— Онаси бугун қизимизни боғчага ўзинг ташлаб келақол. 5000 бераман.
Хотин:
— 10000 берсангиз ташлаб келаман.
Қизча:
— Дада, менга 2000 беринг ўзим кетавераман боғчага.
Афанди хонга ғоз пишириб борар эди, йўлда корни очиб, бир оёғини еб қўйди. Хон уни олиб сўради:
— Бир оёғи қани?
— Бу йилги ғозларнинг ҳаммаси бир оёқли экан,— деди-да, Афанди сув бўйида бир оёғини кўтариб дам олиб турган ғозларни кўрсатди. Хон таёқни кўтариб пўписа қилган эди, ғозлар икки оёқлаб қочди.
— Ана, оёқлари иккита экан-ку,— деди хон. Афанди пинагини бузмай жавоб берди:
— Шу таёқ билан биров сизга ҳам ҳамла қилса, икки оёқ у ёқда турсин, тўрт оёқлаб қочар эдингиз.
Биласизми, блоггерлар интернетдан олдин ҳам яшаган. Фақат уларни олдин сафсатабозлар деб аташган.
Кеча ётоқхонага шовқинга ишлаб кетадиган чироқ ўчиргични ўрнатдик, энди нақд тунги клубни ўзгинаси бўлди.
Афанди хотини билан урушиб қолибди. Эртаси куни хотини эшакни етаклаб кетаётганида, Афанди:
— Хой, бу молни қаёққа олиб кетяпсан дебди
Шунда хотини Афандига қараб:
— Кўрмаяпсизми бу мол эмас эшак-ку деса.
Афанди хотинига қараб:
— Cендан сўраганим йўқ эшакдан сўраяпман дермиш
Афандининг ошналаридан бири янги иморат солди-да, кўз-кўз қилиш учун Афандини айтдириб юборди ва эртадан-кечгача олиб юриб, иморатни кўрсатди.
Юра бериб Афандининг қорни жуда очди, аммо ошнаси овқат тўғрисида оғиз очмас ва уйма-уй юрар эди. Афанди ниҳоят ошхона олдида тўхтади-да, унга диққат билан қарай бошлади. Ошнаси ундан сўради:
— Ошхона ёқиб қолди дейман-а?
— Ҳа, ошхонани жуда боплабсиз,— деди Афанди,— шундай қилибсизки, кирган кишининг дарров овқат егиси келади!— деди.
Афанди бозордан ҳўкиз олиб келаётган эди, йўл-йўлакай «Афанди, ҳўкизни сотиб олдингизми, қанча бўлди?»—деган саволлар ёғилиб кетди. Афанди жонидан безор бўлиб, арқоннинг бир учини ўз бўйнига боғлаб олди, яна бир одам:
— Афанди, ҳўкизни олдингизми?— деб сўраган эди, у:
— Йўқ, биродар, ҳўкиз мени олди, нарҳимни ундан сўранг,— деди.
Қабулхона эшигида:
Бошлиқ 10 дан 100000000гача қабул қилади.
Иккита ишёқмас, чойхонада овқатланиб бўлиб, ёнбошлаб суҳбат қурибди:
— Сан ким бўлгин келяпти?
— Манми, ман катта бой бўлсам-да, ҳар куни барра гўштдан тайёрланган таомлар есам...
— Санчи?
— Ман, илон бўлсам дейман...
— Ие, нимага энди илон?
— Ёти.и.и.б юради-да...