Кунлардан бирида гугурт чўпи бошини қашийман деб ёниб кетибди.
Бир куни хотини эрига латифа айтиб берибди. Эри роса кулибди.
Хотини:
— Кулгили эканми, ўзим тўқидим, - деса
Эри бирдан жиддий тортиб:
— Ўзимам этудим, шунақаям бемаза латифа бўладими деб, - дермиш
Кеча ишхонамизда ҳақиқат куни қилдик. Ҳаммамиз ҳақиқат изладик. Бугун энди, ҳаммамиз янги иш излаяпмиз.
Бир болакай бувисига конфет берибди. Бувиси конфетни шимиб ўтирса, болакай:
— Буви конфет мазалими, - дебди.
Бувиси:
— Ҳа, болам мазали экан.
Болакай:
— Унда нимага олапар шиммай ташлади.
Сим ёғоч устида икки монтёр ўтирарди. Пастдан қари кампир ўтиб қолди. Монтёрларнинг бири кампирга:
— Онахон, ҳов анави ерда ётган симни узатиб юборинг!
Кампир симни монтёрга узатди-ю, йўлида давом этди. Монтёр эса шеригига:
— Кўрдингми, сенга нима дегандим? "Ноль" деганим рост эканми? Сен бўлсанг, "фаза, фаза", - деб валдирайсан!
Бир куни қўшниси Афандидан сўради:
— Сизда қирқ йиллик сирка бор деб эшитаман, ростми?
— Ҳа, рост,— деди Афанди.
— Сиркани қирқ йил қандоқ асрадингиз? Пича берингчи?
— Ҳар кимга пича-пича бераверсам, қирқ йил ичида сирка қолармиди,— жавоб берди Афанди.
— Доктор, манави дорилар ростдан ҳам менга ёрдам берадими?
— Албатта. Бу дорини олган беморлар шу пайтгача олдимга қайтиб киришмаган.
Агар чап тарафингиз билан турсангиз, билингки бугун сизнинг кунингиз эмас. Эртага яхши бўлади.
Агар ўнг тарафингиз билан турсангиз, бугун ошиғиз олчи, кун сизники.
Агар умуман оёққа туролмаётган бўлсангиз, кеча яхши бўлган экан!
Шифохоналарда "Саломатлигингиз ўз қўлингизда" - деган ёзув туради. Манимча яқин орада уни "Саломатлигингиз ўз чўнтагингизда" - деб ўзгартириб қўйишса ажабмас.
Бир куни доноларни доноси шогирдларига:
— Мавлонолар, ичимизда энг доноси ким эрур - деб.
Шунда шогирдлари:
— Доноларнинг доноси, ўзингизда устоз! - дейишибди.
Шунда устоз:
— Бале, бале, ҳақ гапни айтингиз. Бу қадар билимдон шогирд бўласиз деб ҳеч ўйламагон эрдим, - дермиш.