Бир одам балиқ овига борибди. Қараса хўрак олишни унутибди нима қилишни роса ўйлабди ва охири қоғозга чувалчанг деб ёзиб қармоққа илиб сувга ташлабди бироздан сўнг қармоқ қимирлабди, уни тортиб қараса бошқа қоғозга балиқ деб ёзилган.
— Болангизни нимага бувиси билан қолдирмайсизлар?
— Чунки у қабристонда бир ўзи қолишидан қўрқади-да.
Афанди бир куни эшак миниб кетаётса, чорраҳада ДАН ходими кўриб Афандини тўхтатибди, шунда Афанди тормоз ишламайди, деб ўтиб кетибди.
— Алло, бу МЧСми?
— Ҳа...
— Мени бу ердан чиқишимга ёрдам беринглар?!
— Қаердан?!
— ИНТЕРНЕТДАН... "Телеграм-Одноклассники—Инстаграм"лардан чиқарворинглар... Қутқаринглар...
— Муносабатларимиз қийин даври бошланди сезяпсизми?
— Қандай экан?
— Бир биримизга лайк босамизу, лекин ёзмаймиз...
Айтингчи эрингиз қизларни изидан гап отиб юришига қандай қарайсиз?
— Итим ҳам машиналарни орқасидан югуради, етиб олиб, рулга ўтириб миниб кетмайди-ю.
Босинқираб уйғонган эркакдан хотини сўради:
— Нима бало, тушингизда илон кўрдингизми?
— Йўқ, онангни кўрибман.
Бир бемор Афандига - ҳасрат қилди:
— Ўзимни иккита докторга кўрсатган эдим, иккаласи икки ҳил маслаҳат берди, бири денгизга бор дейди, иккинчиси пиёда юр дейди.
— Унда денгизга пиёда бора қолинг,— деди Афанди.
Афанди бир ашулачининг овозини ҳеч ёқтирмас, у қаерда ашула айтса, секин туриб кетар эди. Бир куни Афанди кўчада кетаётса, ўша ашулачи бир бола билан келаётган экан. Афанди сўради:
— Бу бола кимингиз бўлади?
— Ўғлим,— деди ашулачи.
Афанди пешонасига уриб деди:
— Биз-ку, майли эди-я, энди бола-чақаларимизнинг ҳам шўри қурир экан-да!
Қассоб қоронғу кўчада ишдан қайтарди. Қаердандир безори пайдо бўлди-да, йўлини тўсди.
— Пул борми?
Қассоб секин сумкадан болта чиқариб сўради:
— Пулни нима қиласан?
Безори бош эгиб деди:
— Майдалатмоқчи эдим-да ака.