Эр-хотин дам олгани сайёҳатга чиқишмоқчи бўлишибди. Эри уч кун олдин бориб, жой банд қилиб, кейин хотинини чақиришини айтиб жўнаб кетибди. Бориб жойлашиб олибди-да, интернетдан хотинига хат ёзварибди. Лекин эри ёзган хат янглишиб, ҳозиргина эрини кўмиб кеган хотиннинг почтасига келиб тушибди.
Азадор аёл чалғиш учун почтасига кириб хатни ўқибди-ю, ҳушидан кетиб йиқилибди. Мониторда эса қуйидаги матн турарди:
"Салом азизам! Менсиз зерикиб қолмадинми? Келиб жойлашиб олдим. Бу ерда интернет жуда яхши ишлар экан. Шароитлар зўр! Лекин сенсиз татимаяпти. Сенга ҳам жой буюртириб қўйдим. Тезроқ келақол!”.
Ўқилмаган китоблар қасос оладилар. Масалан, Жиноят Кодекси, бензопила билан фойдаланиш йўриқномаси..
Қиш. Жиннихонадан жиннилар ярим оқшом қочиб чиқишиб, жиннихона омборхонасининг томига олов қўйишибди. Буни кўрган докторлар ўт ўчирувчиларга хабар беришибди. Етиб келган ўт ўчирувчилар биринчи бўлиб томдаги жинниларни қутқармоқчи бўлишибди. Шунда жиннилардан биттаси уларга қараб:
— Ҳа, ярамаслар биз қийналиб ўт ёққанда биронтанг йўқ эдинг. Энди исинмоқчимисизлар? Йўқолинглар исинишга қўймаймиз, - дермиш.
Афанди бир куни ойна топиб олибди. Унда ўзини кўриб:
— Ия, бу сизникими мавлоно, кечирасиз, - дебди.
Хотин эрига телефон қилаяпти:
— Дадаси тез етиб келинг уйимиз ёнаяпти!
— Уйда ким бор?
— Онамлар бор, ухлаётган эдилар.
— Бўлмаса секинроқ гапир, уйғотиб юборасан!
Оддий аскар Кайфиев бир қадам олдинга. Кеча яна ичибсиз, агарда ичишни ташласангиз сизга сержант унвонини бераман.
Кайфиев жавоб берибди:
— Сержант унвонини нима қиламан, ичсам ўзимни Генералдек ҳис қиламан-ку.
Бир кун эрталаб қизча дадасидан сўрабди
— Дада асалниям оёғи бўладими?
— Йўқ қизим нимага бунақа деяпсан?
— Кеча кечқурун ойимга "асалим оёғизни кўтаринг" дедизку,- дебди.
Афанди чарчаб узоқ йўлдан келар эди. Йўлда отлиқ кетаётган маҳалла элликбошисига кўзи тушиб қолди ва ундан илтимос қилди:
— Тўнимни олиб кетмайсизми?
— Майли,— рози бўлди элликбоши,— қишлоққа боргач уни кимга бериб қўйишим керак?
— Тўнимнинг ўзи отдан тушиб, уйни топиб кетади.
— Масхарабозликни қўйинг, Афанди, ҳеч жаҳонда тўн ҳам уйини топиб кета оладими?
— Ахир, унинг ичида ўзим бўламан-да!— деди Афанди.
Янги йилни нишонлаб тонгга яқин бир аҳволда уйга кириб келган эрни хотини кутиб олибди.
— Юзимга қарашга энди қандай чидайсиз? – дебди хотини.
Эр бўлса унга:
— Ҳечқиси йўқ онаси, шунча йил чидаб келяпман, бу ёғи ҳам қарайвераман, - дермиш.
Шифокор қабулига келган бемор:
— Жудаям семириб кетяпман. Нима қилсам бўлади?
— Жисмоний машқларни кўпроқ бажаринг!
— Шундоқ ҳам ишга пиёда бориб-келаман.
— Бу камлик қилади. Эрталаб ва кечқурунги тиқилинч вақтда автобусга чиқиб туринг!