Одатда қизи бор оналар:
— Қизим 17 ёшда. Бирортаси қизимни бошини айлантирмасин-да...!
— Қизим 30 ёшда. Қизим бирортасини бошини айлантирса эди...!
Бир одам янги ишга кирибди. Нуқул ишхонага бир йигит соат 11:00 да келиб, компьютерда ўтириб, бирор иш қилмасдан кетавераркан.
У одамниям жаҳли чиқиб, эртаси куни у ҳам соат 11:00 да келса, унга ҳайфсан беришибди.
— Нимага? Анави йигит ҳар куни 11:00да ишга келади. Унга ҳеч нарса демайсизлар-ку! - деса, бошлиғи:
— У йигит меҳнат таътилида-ку! - деган экан.
Агар эр-хотин урушиб қолса, хотин "Онамникига кетаман" дейди.
Ичкуёв бўлса, эр нима деркин?!
Врач бемор эркакни кўрикдан ўтказиб бўлгач, ташқарига чиқиб теришини сўрабди ва беморни хотини билан гаплашиб олиши кераклигини айтибди.
— Эрингизни аҳволи жиддий! – деб гап бошлабди врач. — Агар узоқ умр кўришини хоҳласангиз, унга фақат яхши гапириш, мазали таомлар тайёрлаб беришингиз, дам олишини таъминлашингиз, энг муҳими асабийлашмаслиги керак! – дебди.
Хотин врачни хонасидан чиқиб, эри билан уйга кетаётса, йўлда эри сўрабди:
— Врач нима деди хотин?
— Сизни узоқ яшамаслигингизни айтди, - дебди хотини.
Иккита қозоқ қиз:
— Дугонажон, сени йигитинг қачон олиб қочади-ю, тўй қиласизлар?
— Билмадим, ҳозирча фақат гапни олиб қочяпти!
Баракалла ўқувчим! Бугунги уй вазифаларингга 5 баҳо. Адангга уй вазифаларини бажаришга ҳеч ким ёрдам бермадими?
— Тоза ҳавода миямиз яхши ишлаши ростми дўстим?
— Билмадим. Бу йил институтга кириб кетсам кейин аниқ айтаман.
— Сени пулдан бошқа дардинг борми?
— Ҳа! Қаердан пул топиш дарди!
Қурилиш майдони. Тепадан пастдаги шеригига ғишт ташлаган ишчи уни чақиряпти:
— Қосим! Қосим!?
— ...
— Ташлаган ғиштимни ушлаб олдингми?
— ...
— Тепадан сенга ғишт ташладим. Ушлаб олдингми?
— ...
— Ушлаб олмаганга ўхшайди...!
Икки дугона суҳбатидан
— Босадигани учта бўлиши керак. Сенда эса кам экан. Ҳайдаб бўлмайди буни.
— Менда автомат.
— Қўрқитмоқчимисан?!