Автобусда:
— Холажон, сумкангиз очилиб қолибди.
— Вой болажоним раҳмат! Бошқа бир инсофсиз бўлганда ҳамёнимдаги пулларни ўғирлаб оларди.
— 100 минг сўм ҳам пул бўптими холажон?!
Бир дарвеш, дайди одам кўчада кетаётса, кўприк устида жонига қасд қилмоқчи бўлаётган йигитга кўзи тушибди.
Дарвеш йигитни ёнига келиб:
— Менга қара! Сен барибир ўлмоқчисан. Шу уст-бошингни менга ечиб бера олмайсанми? Мени кийимларим жудаям ифлос ва бадбўй бўлиб кетди, - деса, йигит:
— Йўқол! Сен ифлос ва жирканчсан! Мени кийимларимни олмайсан! - деса, дарвеш хотиржам:
— Майли. Тезроқ сакра! Мен сени пастда кутаман! - дермиш.

Бир одам мазза қилиб ухлаб ётган экан, хотини уни уйғотиб "Туринг, уйқу дорингизни ичиб олинг" деган экан.

— Матрос, ҳаммаси яхшими?
— Ҳа капитан, ҳаммаси аъло! Ваҳимага ўрин йўқ! Фақат биз чўкяпмиз...

Апрелдан буён туппа-тузук тақиб юрган бир мартталик маскамни иплари узилиб кетса бўладими...!

Қамоқхона бошлиғи:
— Хўш маҳбуслар! Бугундан бошлаб қамоқхонада уч мартта овқатланиш тартиби жорий қилинди.
Маҳбуслар:
— Қойил!!! Зўр-ку!
Қамоқхона бошлиғи:
— яъни душанба, чоршанба, жума!
Иккита овсин суҳбати:
— Олдингизда 2 та қоп турибди дейлик. Бир қоп тилла билан бир қоп ақл.
Сиз қайси бирини танлаган бўлардингиз?
— Ақлни танлаган бўлардим, - дебди овсин ўзини кўрсатмоқчи бўлиб.
— Ҳамма ўзига етмаганини оладида, - дебди овсини.
— Маърузачи ичкиликнинг зарари тўғрисида ажойиб маъруза қилди, тўғрими? Ҳозир бориб буни ўзига айтаман.
— Сиз у билан танишмисиз?
— Бўлмасамчи!? Ҳар куни бирга ичамизку!
Қадим замонда подшоҳ бирининг саройи олдида халқ йиғилиб, шовқин-сурон кўтарибди.
Подшоҳ айёнлардан сўрабди:
— Ташқарида нима бўляпти?
— Халқингиз сизга миннатдорчилик билдириш учун келибди, - дебди айёнлар.
Подшоҳ:
— Нега улар "Бўлди бас!", "Етар!", "Ортиб кетди" деб бақиришяпти, - деса, айёнлари:
— Ҳамма нарса етарли, ортиғи билан муҳайё, тўкин-сочинлик бўлгани учун айтишяпти бу сўзларни, - деган экан.
АҚШ, Германия, Британия ҳукумати:
— Кўчага чиқманг! Уйда қолинг!
Халқ:
— Қанақасига? Қайси пулга еб-ичамиз?
Ҳукумати:
— Уйда қолинг! Мана сизга пул!
Россия ҳукумати:
— Уйда қолинг!
Россия халқи:
— Нима? Биз уйда ўтирсак, ким бизни боқади?
Ҳукумати:
— Карантин қоидаларини бузганингиз учун мана сизга жарима варақлари, тўлаб қўйинг!