Бир ўзбек футболчимиздан сўрашибди:
— Нега ўйин вақтида бунча кўп гапирасиз?
У дебди:
— Ўйинчиларимиз чет тилини билмайди. Шунинг учун рақибларимиз қандай тактика қўллаб ўйнаётганини уларга тушунтираман.
Автобус ўриндиғида қўлига қадаҳ билан ароқ шишасини ушлаб ўтирган маст йўловчини ёнига чиптачи аёл келиб дебди:
— Йўл ҳақи учун қани?!
Маст одам бирдан хурсанд бўлиб:
— Ана! Топдим! Йўл ҳақи учун, мана олдик! – деб қадаҳдаги ароқни ичиб юборибди.
Жарима – бу тўғри йўл тутмаганинг учун тўловингдир.
Солиқлар эса тўғри йўл тутаётганинг учун тўловинг бўлади...
— Дўстим, нега кайфиятинг йўқ?
— Э, кўрмайсанми! Бензин яна ошибди.
— Сенга нима? Ахир сени машинанг йўқ-ку!
— Машинам бўлмаса ҳам, Zippo зажигалкам бор-ку! Унга бензинни ким қуяди!?
Янги келин-куёв чимилдиқда ўтирганмиш. Куёв бармоғидаги узукни айлантириб ўтирган экан, келинни сабри тугаб:
— Сиз бошқа ишни ҳам биласизми? – деса, куёв:
— Биламан. Узукни нариги тарафга ҳам айлантира оламан - дебди.
— Оддий аскар Ҳолдоров!
— Мен, ўртоқ командир!
— Нега формангизни ёқаси тикилмаган?
— Бу сизни қизиқтирмасин! Ўзим биламан!
— Оддий аскар Ҳолдоров. Командир билан қандай гаплашяпсиз?! Нега формангизни ёқаси тикилмаган деб сўрадим сиздан...
— Мен тикишни билмайман.
— Бу мени қизиқтирмайди!
— Мен ҳам айтяпман-ку, бу сизни қизиқтирмасин деб!
Врач беморга дебди:
— Ҳўш бемор, эртадан бошлаб спиртли ичимликлар, тамаки ва ёғли овқатлардан воз кечасиз.
— Нима учун? Соғлиғимга тўғри келмайдими? – сўрабди бемор.
— Йўқ! Ҳозир кассага бориб хизмат ҳаққини тўлаб келсангиз, бунга имкониятингиз қолмайди... – дермиш врач.
Эшиги очиқ ҳолда юриб кетаётган маршрутка ҳайдовчиси орқага ўгирилиб дебди:
— Бу нимаси? Эшикни ёпинглар!
Орқа ўриндиқлардан бирида кетаётган аёл норози оҳангда:
— Ичкари жуда иссиқ. Бироз эшикларни очиб кетаверайлик! – деса, ҳайдовчини жаҳли чиқиб:
— Эсингиз жойидами? Йўлда кимдир тушиб қолса-чи?! – дебди.
Йўловчи аёл ҳайдовчига жавоб берибди:
— Ҳавотир олманг! Ўзим йўл кира ҳаққини тўлаб юбораман...!
Бир куни бодринг билан помидор чўмилгани борибди. Карамни ҳам уларга ҳаваси келиб:
— Мен ҳам чўмилсам бўладими? – дебди.
— Майли, фақат кийимларингни ечиб чўмил! – дебди бодринг.
Карам ечинавериб-ечинавериб, йўқолиб қолган экан.
Врач беморга деди:
— Сизнинг касаллик варақангизни кўздан кечириб, қўрқиб кетдим.
— Нега? Ёмон дардга чалинибманми?
— Ундан ҳам баттар!
Бемор ҳушдан кетиб йиқила бошлаганди, врач қўшиб қўйди:
— Ўзингизни босинг! Сиз яшайдиган тумандаги беморларга бизнинг поликлиника хизмат кўрсатмас экан, холос.