Ўзбекистон - Сурия ўйинидан сўнг championat.asia сайтидан энг қизиқарли изоҳлар тўплами:

1. “Чўпон” ўзгарди! Лекин қўйлар ўша-ўша!
2. Куперни кимдир алдаб, “Шу ўйинчилар - энг зўрлари! дейишган шекилли!?
3. Янги автобус, янги форма, янги мураббий ва эски ўйин!
4. Купер таржимонидан “Энг тез қайси транспортда Ўзбекистондан чиқиб кетсам бўлади?” деб сўради...
5. Аргентиналик мутахассис қўл остида футболчиларимиз ўзгариб кетган бўлса, танимай қолсак-а, деб ҳавотирланаётган эдик. Йўқ, ҳайрият ҳаммаси ўша-ўша, ўзимизникилар. Дарров танидик!
6. Матбуот анжумани: Купер таржимонидан яна бир бор сўради “Ким менга тез бориб, биринчи рейсга чипта олиб келиб бера оларкин?!”
7. Эй биродарлар, ахир Купер айтди-ку, “Эртага мўжиза кутманглар” деб! Футболчиларимизга фарқи йўқ, уларга ким мураббийлик қилишини...
8. Футболчиларимиз Куперни кўришди. “Бир кичкина, оқсоч бобойча экан” дейишди.
Бир қари кампир шифокор ҳузурига бориб:
— Болам, юрагим оғрияпти, - дебти. Шунда доктор:
— Кўпқаватли уйда турасизми бувижон? – деса, кампир:
— Ҳа, 3 қаватда тураман, - деб жавоб берибди.
Доктор:
— Сизга умуман зинадан фойдаланиш мумкин эмас. Манави дорини 2 ой ичасиз. Дори тугагач келинг, текширамиз, - дебди.
Онахон 2 ойдан сўнг келиб, юрагини текширтирибди.
Доктор хайрон қолиб:
—Онажон, сизни юрагигингиз 18 ёшли қизларни юрагидек уряпти. Сиз бутунлай соғсиз! - дебди.
Кампир хурсанд бўлиб:
— Энди уйимга зинадан чиқсам бўладими? – деса, доктор:
— Шу пайтгача нимада чиқаётгандингиз? –дебди.
Онахон:
— Икки ойдан бери ойна, тарновларга илашиб чиқаётгандим, - дермиш.
Бир куни иккита жинни қорни очиб ўйланиб ўтиришган экан, бири дебди:
— Қани энди битта нон бўлса, мен битта тишлардим, сен битта тишлардинг, мен битта тишлардим, - деса шериги:
— Сен нега икки мартта тишлаяпсан? - деб уришиб кетибди.
Иккита оғайни боғда дарахтларга чиқиб олиб, олма ўғирлаётишса, боғ қоровули келиб қолибди.
Оғайнилардан бири шеригига:
— Қочдик Раҳим, қоровул келди, - деса, шериги:
— Ҳа аҳмоқ! Фамилиямни ҳам айт энди нодон!!! – дермиш.
Хилват кўчадан юриб кетаётган кишининг орқасидан кимдир:
— Тўхта! Пулларингни чиқар! – деб пичоқ тирабди.
Ҳалиги киши ўгирилиб:
— Пулим йўқ. Чунки ҳозиргина ҳамма пулимни сарфлаб, мана бу тўппончани сотиб олдим, - деган экан.
Бир куни овчи кичикроқ тешикни пойлаб ўқ узибди. Тулки овлабди.
Иккинчи куни каттароқ тешикка отибди. Айиқ отиб ўлдирибди.
Учинчи куни жуда катта тешикни пойлаб ётса, поезд босиб кетибди.
— Дўстим, менга 50 минг берсанг... Эрталабдан бери туз тотганим йўқ.
— Умуман олганда мен ҳам очман...?
— Унда 100 минг бер, сени овқатланишга таклиф қиламан.
Бир куни такси ҳайдовчисини машинасига йиртиқ шим кийган қиз ўтириб:
— Чилонзоргача, - дебди.
Манзилга етиб келгач, ҳайдовчига қиз узатса,
Ҳайдовчи:
— Қизим, шу пулингга яна пул қўшгин-да, устингга бир кўйлак олиб кийгин, - деган экан.
Кўп йиллик эр-хотин суҳбати:
— Хотин анави нарса қаерда эди?
— Бояги ерга қўйиб қўйгандим.
— Ҳа, топдим. Раҳмат.
Никоҳ тўйида куёв жўра сўзга чиқиб дебди:
— Дўстим, сен уйланаётган қизни мен умуман билмайман. Шунинг учун сени табриклай олмайман...
Лекин мен куёв болани жуда яхши биламан. Шунинг учун келин бола афсус, сизни ҳечам табриклай олмайман!