— Вой дугон бормисан, кўринмайсан?
— Иби ҳой, эшитмадингми қизимни эрга бердим!?
— Сепига нима бердинг?
— Ўзимга тегишли катта кўчани бердим.
— Тутунинг чиқсин сани, энди гадо бўлибсан!
Иккаласидан биттаси ҳали янги экани аниқ!
— Хавфли вазият, ҳужумчи тўп билан бормоқда, дарвоза ҳимоясиз қолган..., дарвозабон билан яккама-якка... ва ...зарба!!!
Воҳ, яқин орада дарвозабон бунақа тепки емаган эди...!
1) Бу оғритмайди;
2) Сан билан жиддий гаплашиб олмоқчиман;
3) Паролингиз нотўғри кўрсатилган;
4) Картангизда пул етмаяпти.
— Эрим кеча менга: Сен ҳеч ҳам семиз эмассан, сенинг форманг идеал, - деди.
— Тўғри-да, ахир у математик-ку! Унинг учун энг идеал форма бу шар.
— Амир Темур маҳалласига, - дебди.
Ҳайдовчи:
— Aка, бу таксимас! - деса, ҳалиги одам чўнтагидан бир талай пул чиқариб берибди.
Шунда ҳайдовчи шерикларини чақириб, рельсларни қўйиб, трамвайда Амир Темур маҳалласига борибди.
Янги ўзбек, - Раҳмат, - деб тушаётганда, ҳайдовчи сўрабди:
— Aка, пулингиз бор экан, уйингиз ҳам қасрдай экан. Нимага бу кўчаларингиз расво, ҳамма ёқ ковланган, - дебди.
Шунда янги ўзбек:
— Ҳа ука, бу чуқурларга эътибор берма! Кеча уйга метрода келгандим, - дермиш.
— Бу қўйни қаёққа судраб кетяпсиз?
Ҳалиги одам жавоб берибди:
— Қўй Тошкентда ўқийди! Бу-пора...
— Месси дунёдаги энг кучли футболчи. Энг тезкор техникали. Бир ўзи ҳаммани алдаб ўтади.
Иккинчиси ўйланиб ўтириб:
— Роналдога ўхшайди деб қўяқол, - дермиш.
— Бу кўйлак мени семиз кўрсатмаяптими?
Эри:
— Тўғрисини айтсам, хафа бўлмайсанми?
— Йўқ! Гапираверинг, - дебди хотини.
Эри:
— Юқори қаватда яшайдиган қўшни аёл менга жуда-ям ёқади-да!!!