— Интернетга кириб "Чиройли, ақилли, қадди-қомати келишган, меҳрибон қиз билан танишмоқчиман" деб ёзиб ўтирсам, бир зумда орзуимдаги гўзал орқамга келиб қолибди. Фақат қўлида ўқлов билан компьютеримга қараб турган экан...
— Мени болаларим қорбобога хат ёзишни аллақачон бошлаб юборишди.
Қорбобо эса уларни ёнгинасида ўтириб, совғалар нархини ҳисоблаб ақлдан озай деябди.
Кўчадаги эълонлардан бири:
"Эрингиз ремонт қилган жиҳозларни тузатиб берамиз!" - роса кулдим, лекин эҳтимолшарт телефон рақамини ёзиб олдим.
Бир куни саньаткор эр тўйдан келиб, хотинига:
— Мана йигирма минг сўм! Олиб қўй! Бу пуллар дуторимни иккита торини ҳурмати. Ҳар бирига ўн мингдан беришди, - деса, хотини ўйланиб туриб:
— Чанг чаладиган саньаткорга эрга тегсам бўларкан, - дермиш.
Беш ёшли қизалоқ хонани бурчагида туриб, онасига дебди:
— Ойижон, шу ишингиз тўғрими?
— Ёмон ҳулқинг учун сени жазоладим. Ўша жойда тур!
— Ёш бўла туриб, шу бурчакда, сиз ҳақингизда ёмон фикрлай бошлаяпман! Яхши эмас, ойижон!
Мактабдан қайтган қизидан отаси сўрабди:
— Ҳўш қизим, мактабингда нима янгиликлар?
Қизи:
— Мактабимиз ёнидаги сомсахонада нархлар ошибди ада...
Иккита жинни тортишиб қолишибди.
Биринчиси олма дарахтига қараб туриб:
— Бу йил мана шу дарахт икки тонна олча беради, - дебди.
Иккинчиси эса:
— Йўқ, бу дарахт бу йил бир тонна шафтоли беради, - дебди.
Шу пайт шифокор келиб қолибди. Суҳбатни эшитиб туриб:
— Ахир, бу дарахт анор-ку! - дермиш.
Афросиёб поездида Бухорога кетаётган йўловчи ёнига назоратчи келиб дебди:
— Сизни билетингиз оддий поезд учун. Бу - тезюрар поезд. Марҳамат қилиб қўшимча тўлов қилсангиз!
Йўловчи пинагини бузмай:
— Мен шошилаётганим йўқ. Машинистга айтинг, секинроқ кетаверсин!!!
Мактабда ўқиб юрганимда дам олиш кунларини орзиқиб кутардим. Якшанба — дам олардим.
Институтда ўқиган пайтимда менга барибир эди. Чунки фақат сессия вақтида ўқирдим.
Ҳозир менга умуман фарқи йўқ. Чунки бир йилда 365 кун ишлайман.
Телевизордаги рекламадан:
“Ҳар тонг уйғонганингизда ўрнингизга қаҳва олиб келишса яхши. Лекин ўриндиғингиз билан сиз истаган кафега элтиб қўйишса, ундан-да аъло бўлади!”.