Санаторийга дам олиш учун келган одам хонасига жойлаша туриб, шеригидан сўрабди:
— Бу ерни овқатлари яхшими? Қорин тўядими? - деса, шериги:
— Бир бўлак нон берсангиз айтаман, - дермиш.
Ишбилармон киши чет эллик ҳамкорлари билан мажлис бошлай туриб, котибасига:
— Менга қаҳва, манави учта эчкиларга эса чой олиб келинг! - деса, меҳмонлардан бири:
— Мен таржимонман! Гапингизни тушуниб турибман, - дебди.
Мактаб ёнидан ўтувчи машина йўли чеккасидаги ёзув:
"Эҳтиёт бўлинг! Болалар! Уриб юборманг!"
Ушбу ёзув тагида болакайларнинг эгри-бугри ёзуви қўшимча қилинган:
"Бироз кутинг! Ўқитувчимиз чиқадилар!"
— Йигирма йилдан бери Чорвоқни ёнида яшайсан. Нега шу вақтгача сузишни билмайсан-а?
— Сен ўзинг, аэропортни ёнида яшайсан, ҳалигача учишни ўрганиб олмадинг-ку...?!
Бир аёлни эри жағини синдириб, гипсда касалхонада ётган экан. Кўргани келган хотини унга:
— Мана азизим, сизга сабзи, турп, олма, редиска олиб келдим. Еб ётинг! Кейинги сафар нима олиб келай? - деса,
эри гипсланган оғзи билан зўрға:
— Ёнғоқ олиб кел! Чақиб ётаман, - дермиш.
Онаси қўлида кичкина болакайни кўтариб кетаётса, ҳалиги бола ҳадеб ўтган-кетганларга, — Жўна, йўқол, бор кет! - деб бақиравераркан.
Бир киши:
— Ҳой бола, ўзи кичкина бўлсанг, юришни ҳам билмасанг... Намунча ёмон сўзларни гапираверасан?! Бас қил! - дебди.
Болакай:
— Сиз-чи, юришни биласизми? - деса, киши:
— Ҳа, биламан, - дебди.
— Унақада жўна, йўқол, бор кет! - дермиш яна болакай...
Иккита мардикор бойни уйини краска қилишаётса, бойни қўшниси чиқиб:
— Краскани менга сотинглар - дебди. Мардикорлар бойни отини лабига краскадан суртишибди-да, краскани сотиб юборишибди. Бой келса иш тўхтаган. Мардикорлар дам олиб ўтиришибди. Бой ҳайрон бўлиб:
— Нимага ишламасдан ўтирибсизлар? - деб сўраса, мардикорлар отни кўрсатиб:
— Краскани отингиз ичиб қўйди - дейишибди. Бой отига қараса, лаби краска. Шартта чўнтагидан тўппончасини чиқариб, отини отмоқчи бўлибди.
Мардикорлар бойни тўхтатиб:
— Тўхтанг, ахир от краскадан қиммат-ку! - дейишса, бой:
— Сенлар аралашма! Ўтган йили бу лаънати икки тонна цементни ҳам еб қўйган эди, - дермиш.
Бир бемор шифокорга келиб:
— Ёрдам беринг. Мени қулоғим оғрияпти. Нариги хонадаги врачлар қулоғингизни кесамиз дейишяпти...
Шифокор:
— Тавба, нега ундай дейишади. Қўрқитиб юборишибди-ку сизни!!! Мен сизга бир дори бераман. Уч кун ичасиз.
Бемор:
— Кейин кесишмайдими қулоғимни?
Шифокор:
— Йўқ. Қулоқларингиз ўзи узилиб тушади...
Қари онахон оёқ оғриғидан врачга шикоят қилиб келибди. Врач:
— Ёшингиз саксондан ошган бўлса, оғрийди-да оёғингиз...! - деса, онахон жаҳли чиқиб:
— Чап оёғим ҳам саксондан ошган-ку, нега униси оғримайди, ҳадеб ўнг оёғим оғрийверади?! - дермиш.
Ҳалокатга учраган самолёт ерга қуламоқда. Самолёт ичидаги бир аёл эркакка қараб:
— Охирги мартта ўзимни аёл эканимни ҳис қилишга ёрдам беринг!
Эркак кўйлагини ечиб, аёлга:
— Мана, ювиб, дазмоллаб бер!!! - дермиш.