Дўкон-бозор ҳақида латифалар

Афанди бозорга тўти сотгани чиқибди. Тўтисининг бир оёғига қизил, иккинчи оёғига оқ ип боғланган эмиш.
Одамлар:
— Афандим, бу ипларни нега боғладингиз, - деса,
Афанди:
— Бу тўти донишманд. Қизил ипдан тортсанггиз сўкади, қарғайди. Оқ ипдан тортсангиз, яхши гапларни гапиради, - дебди.
Бир киши:
— Иккала ипни баравар тортса нима бўлади? - деса,
Тўти:
— Барака топгур, калтафаҳм, тентак экансан, ... йиқилиб тушаман-ку! - дермиш.
Бир одам дўкондан балиқ сотиб олгани борганди, балиқларнинг ичида бир қийшиқ балиқ турганмиш. Шунда ҳаридор сотувчига қараб:
— Ака, нега бу балиғингиз қийшиқ деса.
— Ҳа, бу балиқни бурилишда ушлаганмиз дермиш.
Дўконга чиқиб келишини сўраган хотин эрининг қўлига харид рўйхатини тутқазибди:
1. Нон
2. Тухум
3. Қуруқ чой
4. Совун
5. Пиво
Эр дўкондан қайтгач, хотин харид қилинган нарсаларни халтадан ола бошлабди: Битта нон, иккита тухум, уч қути қуруқ чой, тўртта совун ва беш шиша пиво.
Жаҳли чиққан хотин эрига ҳеч қандай эътироз билдиролмабди-ю, лекин кейинги сафар пивони рўйхатнинг бошига ёзишни ёдидан чиқармабди.
Бир одам «Запорожец» машинасини сервисга олиб келиб устага дебди:
— Машинамга титан дисклар қўйдирмоқчи эдим.
— Бир миллион бўлди.
— Яна «Феррари»ни моторини ҳам.
— Беш миллион тўлайсиз.
— Тюнинг ўрнатиб берсангиз, ичидан ва ташқаридан!
— Уч миллион қўшасиз.
Машина эгаси ҳайрон бўлиб:
— Ҳазиллашяпсизми?! - деса, уста:
— Сиз биринчи бошладингиз-ку ҳазилни, - деган экан.
Спорт дўконида.
— Парашют борми?
— Бор.
— Яхшисидан беринг.
— Мана буни олинг. Кафолати бор. Сакраган вақтингизда очилмаса, олиб келаверинг, алмаштириб берамиз...
Икки абитуриент институтга ҳужжатларини топшириб бўлиб, уйга қайтишда кечки овқатга товуқ олиш учун дўконга кирибдилар. Қарашса, товуқ ва тухум сотаётган сотувчи рус аёл экан.
— Сен рус тилини биласанми? – сўрабди дўсти.
— Йўқ, - дебди шериги.
— Майли, ҳозир шошмай тур! – деб, сотувчини ёнига борибди-да, тухумни кўрсатиб “Мама где?” – дебди дўсти.
Афанди ёғ олиш учун коса кўтариб бозорга борибди. Ёғфурушдан бир тангалик ёғ сўрабди. Ёғфуруш бир тангалик ёғни косага қуйган экан, коса тўлиб, озгинаси ортиб қолибди.
— Қолганини нима қиламиз? - сўрабди ёғфуруш.
— Орқасига қуй, - деб афанди косани ағдарган экан, ичидаги ёғ тўкилиб кетибди. Афанди ҳам озгинагина ёғни кўтариб, уйига келибди. Ёғни кўрган хотини қичқирибди:
— Шу ёғни олдингиз холосми?
Афанди бўлса:
— Эй нодон, кўп қичқирма! Бу ёғида ҳам бор, - дебди-да, косани ағдарган экан, қолган ёғ ҳам тўкилиб кетибди.
Бир киши магазинга кириб Кока-колани кўрсатиб:
— Соса-солa қанча, - дебди. Сотувчи:
— Бу соса-сola эмас, бу инглизча Кока-кола дейилади, - дебди.
Шунда харидор:
— Анави Комка қанча унақада? - деса, сотувчи:
— Бу Комка эмас, Сомса, - дермиш.
Бозорда бир киши сотувчига:
— 7-синфда ўқийдиган болага оёқ кийими борми? - дебди.
— Аниқроқ айтинг, топилади, - деб сўрабди сотувчи.
— Аниқроғини айтсам, 7 "В" синфида ўқийдиган болага.
Бир киши бозордан сотиб олган тўтиқушини гапиришга ўргатяпти:
Киши:
— Мен юришни биламан.
Тўти:
— Мен юришни биламан.
Киши:
— Мен гапиришни биламан.
Тўти:
— Мен гапиришни биламан.
Киши:
— Мен уча оламан.
Тўти:
— Алдама!