Дўкон-бозор ҳақида латифалар
“Вой, даҳшат-ку!”, “Буниси унданам қимматроқ экан”, “Тилладанми!?”
Эр:
— Агар мен хотинимни қўлини бир дақиқага қўйиб юборсам, у албатта дўконга кириб, ўзига бирорта янги кийим сотиб олади!
— Анави гулли, бежиримгина кўринган нарса нима?
— Бу антиқа совға. "Ягона севгилимга" деган ёзуви ҳам бор.
— Шундан менга олти дона бериб юборинг!
— Жуда-ям сифатли матодан тикилган! Туркиядан олиб келинган. Катта йигит бўлгунча кияди, ...
Аёл кўйлакни харид қилиб, ёнида турган кичкина ўғилчасига кийдиради-ю, кўчага чиқган заҳоти ёмғир ёғиб, болакайни устидаги кўйлак шалаббо бўлади. Қараса, янги кўйлакни енги қисқариб, ўзи торайиб, ранги оқариб кетади. Аёл шу заҳоти жаҳл билан дўконга қайтиб борса, рўпарасидан чиқган сотувчи:
— Вой-ву, кап-катта йигит бўлиб кетибсан-ку...- дермиш.
Харидор:
— Сизда суяксиз балиқ борми?
Сотувчи:
— Йўқ, лекин гўштсиз колбасалар бор.
— Қизим, сизларда музлатилган товуқ борми?
Қиз музлатгичга караса, битта товуқ бор экан:
— Ҳа, бор. Сизга нечта керак?
— Биттасини тортгинчи?
— Мана, 1.5 кило...
— Оғирроғидан борми?, - дебди кампир.
Қиз бояги товуқни билдирмай айлантирибди-ю, яна тортибди:
— Буниси 2 кило. Бўладими?
— Бўлади қизим. Иккаласиниям ўраб бер. Невараларимга бир табака қиб берай!
— Манави шампунингиз қанақа сочлар учун?
— Кир сочлар учун!
— Кеча ўғлингиз қимматбаҳо моллардан олган эди, сиз намунча арзонини танлайсиз?
— Ўғлимнинг отаси бор, мен эса ғирт етимман, - деди харидор.
— Бас қилинглар болалар! Бозор бўлиб кетди, - деса, болалари:
— Бозор бўлса, бизга хўрозқанд олиб беринг! - дермиш.
— Менга бир дона атиргул беринг, — дебди у сотувчига.
— Атиги биттами?
— Ҳа... Мен жуда камгапман!