Дўкон-бозор ҳақида латифалар
— Бу дарахтингиз 3 йилда олма берадими?
— Йўқ, - дебди сотувчи.
— 5 йилда берадими? – сўрабди яна харидор.
— Йўқ, - дебди яна сотувчи.
— Унда нечи йилда олма беради? – деса, сотувчи:
— Ҳеч қачон олма бермайди! Ахир бу беҳи-ку! – деган экан.
— Сизда чегирмалар картаси борми? Бор бўлса телевизорни арзонроқга харид қилишингиз мумкин.
Йигит:
— Карта бор! Мен бу телевизорни бошлиғимга оляпман. Уни пулини тежашим шарт эмас...!
— Ҳадеб ушлайверманг! Ҳаммасини ушлаб чиқганингиз билан қаттиқ бўлиб қолмайди!
— “Хонаки товуқ тухумлари”... Товуқларни ўзи қани?
Сотувчи:
— Катакда, албатта!
Харидор:
— Нариги дўконда “Хонаки товуқ гўштлари” деб ёзилган экан. Шунга сўраяпман...
— 1200 сўмлик нон борми? – дебди.
— Бор, - дейишса, бола:
— Нечи пул? – деган экан.
— Алло, бу радиоми?
— Ҳа, радио!
— Саломларингиз бўлса марҳамат йўлланг.
— Мени бир илтимосим бор эди. Ҳовлимдаги супада майизлар бор. Уларни қуёшда қуритяпман. Радиони супамга қўйиб бозорга кетсам, келгунимча ҳар замонда қушларга “кишт-кишт” деб тура оласизларми...?!
— Менга энг чиройли гулдастангиздан берсангиз... Хотинимга!
Сотувчи:
— Жуда ажойиб! Хотинингизни туғилган куними?
Эркак:
— Йўқ, учрашадиган кунимиз.
Сотувчи:
— Танишган кунингизми?
Эркак:
— Йўқ. Мен бир ойдан бери уйга келмаяпман. Бугун уйга бораман, учрашамиз.
— Шу телефонингни доим қўлдан қўймайсан. Нималар қиласан? – дебди.
Қиз жавоб берибди:
— Қаранг бувижон, мана бу онлайн дўкон. Бу группалардан кўйлакларни буюртма қилса бўлади. Уйгача олиб келиб беришади. Мен мана буларни буюртма қилдим...
Бувиси:
— Болам, шунча тунги кўйлакларни нима қиласан? – деса, қиз:
— Бувижон, бу тунги кўйлаклар эмас! Ўқишга кийиб борадиган кўйлаклар-ку ахир!!! – дермиш.