Дўкон-бозор ҳақида латифалар

Бир болакай дўконга келиб сотувчига дебди:
— Кеча менга қайтим беришда 5000 мингга адашибсиз!
Жаҳли чиққан сотувчи болакайга ўдағайлаб:
— Кеча шуни айтмайсанми?! Энди кеч бўлди. Қаердан олиб бераман сенга 5000 минг пулингни?! - деса, болакай орқасига ўгирилиб:
— Майли, 5000 мингни сизга қайтариб бермоқчи эдим-да..., - деб кетиб қолибди.
Хотининга нима совға қилмоқчисан?
— Ўзимга қолса, ҳеч нарса. Хотинимга қолса, бутун "Отчопар" бозорини сўрайди.
Афанди бозор айланиб юриб, бир заргарлик дўкони ёнида тилла буюмларни томоша қилиб, узоқ туриб қолди.
— Ҳа, биродар, бунча тикилиб қолдингиз? — деб сўради заргар.
— Мана бу олтин буюмларга ҳавасим келиб қолди. Назаримда, бу заргарлик дўкони бўлса керак-а?
— Йўғ-э, кўзингиз ожизроқми ўзи? — деди заргар ўзича ҳазиллашган бўлиб, — бу ерда эшакнинг калласи сотилади-ку!
— Шунақами? Менимча, савдонгиз жуда ўнгидан келаётганга ўхшайди-я?
— Қаёқдан билдингиз?
— Шундай катта дўконда фақат биттагина эшакнинг калласидан бошқа нарса қолмабди-ку!— деди Афанди заргарнинг калласига ишора қилиб...
Бир киши зоодўкондан "гапира оладиган" тўтиқуш сотиб олибди.
Эртаси куни қайтиб келиб:
— Кеча сизлардан сотиб олган тўтиқушим гапирмаяпти! - дебди.
Сотувчи:
— Қўнғироқча харид қилиб, қафасга осиб қўйинг, гапиради, - дебди.
Харидор қўнғироқчани олиб, уйга кетибди. Эртасига яна қайтиб келибди:
— Барибир гапирмаяпти, - дебди.
— Кўзгу сотиб олиб, қафас ичига ўрнатсангиз, гапиради, - дебди сотувчи. Харидор ҳамма керакли нарсаларни - кўзгу, арғимчоқ, қўноқ сотиб олиб, қафас ичига илиб ташлабди.
Бир ҳафтадан кейин дўконга қайтиб келган харидор ўзида йўқ хурсанд эмиш. Сотувчи:
— Нима бўлди ? - деса, тўтиқуш эгаси дебди:
— Гапирди! Гапирди! Сотувчи:
— Нима деб гапирди? - деса,
— Қачон овқат берасан, қовоқмия!!! деди - дебди харидор қувониб...!
Маршруткага бозордан бир аёл катта сумкалари билан чиқди. Ёнида ёшгина қизалоғи ҳам бор экан. Бир амаллаб ўриндиққа жойлашиб олиб, аёл қизига деди:
— Аданг шунча нарса олганимизни кўриб нима деркинлар-а?!
Қизалоқ бўлса ҳеч иккиланмай:
— Бозорда бирор нарса қолдими ўзи дейдилар, - дебди.
Дўконда:
— Салом, бир кило сут беринг.
— Кесиб берайликми ё қоғозга ўрабми?
Соқов киши бозорда газли сув сотар экан. Бир одам газ сув ичиб бўлиб:
— Неча пул? - деб сўраса, соқов сотувчи имо-ишора қилибди.
— Сув неча пул? - деб яна сўрабди.
Сотувчи яна имо-ишора қилган экан ҳалиги одам тўлмасдан кетаётса, сув сотувчи бақириб:
— Ака сувни пулини бериб кетмайсизми?! - дер эмиш.
Бир киши дўконга келиб:
— Нон борми?
— Йўқ.
— Чой борми?
— Йўқ.
— Шакарчи?
— Йўқ.
— Дўконларингда ҳеч нима йўқ бўлса, нега ёпиб қўймайсизлар?
— Ёпишга калит ҳам йўқ...
— Сенга умрингда бирортаси "гўзал" деб айтганми?
— Ҳа. Бозорда, — Картошкадан олиб кетинг, гўзал қиз! - деб айтишган...
Магазинда. Сотувчи харидор йигитга:
— Қайтимизга "Микки Маус"ни расми бор сақич бераверайми?" - деса
Харидор:
— Нима, мен сизга ёш боламанми, "Мерседес"ни расми бор сақич беринг" - дермиш