Пиёнисталар ҳақида латифалар

Маст ҳолда келган эр секин эшикни очиб, ётоққа кириб, ечиниб, ётиши билан, ёнидаги аёл бақирибди:
— Яна ичиб келдингизми?
— Қаердан билдинг?
— Сиз рўпарадаги қўшнимсиз-ку! Йўқолинг уйингизга!
— Қани олдик, ичамизми?
— Нима муносабат билан?
— Бугун 15.10.2016!
— Хўш нима бўпти?
— Бунақа сана ҳаётда бир мартта бўлади ахир!
Учта ғирт маст бир таксини тўхтатиб чиқишибди. Таксичи ҳазиллашиб машинани ўт олдириб жойидан жилдирмай беш дақиқача туриб, кейин машинани учириб:
— "Етиб келдик тушинглар" — деса. Биринчи маст раҳмат айтиб тушиб кетибди. Иккинчи маст йўлкирани тўлаб тушибди. Учинчиси таксичини бошига бир шапатдан берибди. Таксичи ичида буниси сезиб қолди деб ўйлаб турса...
Учинчи маст
— "Сен одамларнинг ҳаётига жавобгарсан! Иккинчи бунақа тез ҳайдамагин" — дермиш.
Ҳаммом билан бар ёнма-ён жойлашган экан. Бир киши ҳаммомдан кийимсиз чиқиб, барга кирибди-да, барменга дебди:
— Пиво қуй!
Бармен пиво қуйиб бериб, ҳалиги кишига қараб турса, — Нима, кийимсиз одам кўрмаганмисан? – дебди.
Бармен:
— Йўқ кўрганман. Фақат пивони пулини қаердан оларкан деб қараб турибман, - дермиш.
Бир куни ўрмонда барча ҳайвонлар базм уюштириб ўтиришса, бир қуён хансираб келиб, "Жонингдан умидинг бўлса қочиб қол!" дебди.
Ҳамма туриб қоча бошлабди. 2 км югуришгандан кейин шер тўхтаб:
— Мен ҳайвонлар шоҳи бўлсам, ким қувиб келаяпти, - деб сўраса, қуён:
— Эрим уйга маст бўлиб келди. Жаҳли жуда чиққан, - дермиш.
Оёғида тура олмаётган маст одам уйига келиб, ошхонадаги музлаткич эшигини очибди-да:
— Себзорга! Нечи пул? Йўқ дейсанми...? - дебди.
Кейин нима бўлгани эсида йўқ. Эрталаб ошхонани бир бурчагида уйғониб қараса, музлаткични синдириб ташлаган экан.
Хотини уйғонмасидан музлаткични олиб, устахонага югурибди.
Бироздан сўнг хотини туриб, ошхонага чиқиб қараса, музлаткич йўқ эмиш. Шунда хотини:
— Охири кўндирибди-да Себзоргача..., - дермиш.
Маст одам бешинчи этаждан пастга йиқилиб тушибди. Атрофини одамлар ўраб олиб:
— Нима гап?, нима гап?, - дейишса, йиқилган одам аста ўрнидан туриб:
— Мен қаердан биламан нима гаплигини?! Ҳозиргина тушган бўлсам, - дермиш.
Эри ярим кечаси уйга кўчадан ширакайф кириб келса, хотини жаҳл билан:
— Яна ичиб-чекиб, кайфу-сафо қилиб юрибсанми ?, - деса, эри:
— Азизам, хасадгўйлик ёмон! Бу одатингни ташла!, - дебди.
Эр:
— Биласанми, хотинжон, туя саккиз кун ишлаб, ҳеч нарса ичмаслиги мумкин экан!?
Хотин:
— Мен саккиз кун ичиб, ҳеч қандай иш қилмайдиган туяни-ям биламан, - дермиш.
Хотин кечаси ичиб келган маст эрини ўрнига ётқизмоқда:
— Азизам, шифтда учиб юрган нима?
— Пашша-ку!
— Нега у оппоқ?
— Ҳозир кечаси бўлса, тунги кўйлагини кийиб олгандир-да!