Пиёнисталар ҳақида латифалар

Бир ароқхўрнинг ичгиси келиб кўчага чиқибди. Ҳамма дўконлар берк экан. Нима қилишини билмай турса, нотаниш кампир унга қараб имлабди.
Яқинроқ борса, кампир унга бир шиша ароқ кўрсатибди:
— O-xo, бувижон, ароқ неча пул?
— Уч минг беш юз сўм. Агар яна ичгинг келса, манави рақамга телефон қил!
Пиёниста ароқни уйига олиб келиб ичиб кўрса, оддий сув!
Роса жаҳли чиқиб, кампир берган рақамга қўнғирок қилибди.
У ёкдан овоз эшитилибди:
— Шаҳар сув оқова тармоғи эшитади...
Дарахт тепасида ректор, декан ва кафедра мудири ўтиришган экан. Бир пайт дарахт тагидан талаба ўтиб қолди.
Ректор:
— Келинглар, унинг оёғи остига 10000 сўм ташлаймиз. Уни олиб, ҳурсандчилик учун ичади. Биз уни қўлга тушуриб, стипендиясидан маҳрум қиламиза.
Декан:
— Йўқ, яхшиси 50000 сўм ташласак, бутун группа ичади. Ҳаммасини стипендиясини бекор қиламиза.
Кафедра мудири декан қулоғига:
— Яхшиси, ректорни дарахтдан итариб юборсак, ярим соатдан сўнг бутун институт ҳурсандчилигидан ичади.
Хотин эрига жаврай бошлабди:
— Сизга нечи мартта айтаман, ичимлик олаётганингизда қаранг, шарбатларга 100 фоиз деб ёзилади.
Газли ичимликларга 50 ёки 80 фоиз деб ёзилади. Нектарларга 40 фоиз деб!
Эри хурсанд бўлиб:
— Ана айтдим-ку хотин, ароқ - бу нектар деб, - дермиш.
Кўчада кетаётган бир қари чолдан журналист қиз интервью оляпти:
— Кечирасиз, шу ёшга киришингизга асосий сабаб нима деб ўйлайсиз?
— Билмадим. Кунига уч қути сигарет чекаман, пулим етгунча ароқ ичаман.
— Қоилман отахон! Шу ёшга кириб, ҳалиям ароқ ичасизми?
— Эй, қанақа отахон?! Энди 32 га кирдимку.
Боши қотган бир эркак дўстига:
— Бугун хотинимни туғилган куни. Нима совға қилсам экан? - дебди.
Дўсти:
— Уйга маст ҳолатда бормасанг бўлди. Совға - шу!
Эркак ўйланиб туриб:
— Тўғри, хотинимни юбилейи ҳар ҳолда...!
Иккита ароқхўр суҳбатлашмоқда:
— Эшитганмисан? Шоколад кайфиятни кўтарар эмиш?!
— Менимча бу гапни эшитган одам ароқ ичиб кўрмаган бўлса керак...
Оддий аскар рота командирига шикоят қилибди:
— Ўртоқ командир, мени бошқа қисмга ўтказиншингизни сурайман.
— Нима учун? Бирор сабаб борми?
— Бу қисмда аскарлар ҳар куни тўй-тўй ўйнашади. Мени қўлимга этикни бериб, тўйни видеога олдиришади.
— Яхшимасми? Ҳар куни тўй кўрасан...
— Яхшиликка яхши, лекин эртасига тўйни дискини сўрашади-да...
Бир маст киши Чорсуда таксига ўтириб ҳайдовчига:
— Мени Чорсуга олиб бориб қўйинг, - дебди.
Шунда таксист:
— Сиз аллақачон Чорсудасиз деса, ҳалиги маст чoнтагидан пулини чиқариб, йўл ҳаққини икки ҳисса тўлаб ҳайдовчига:
— Иккинчи бунақа тез ҳайдаманг, - деган экан.
Икки футбол муҳлиси ресторанга кириб, ичишиб, маст бўлиб қолибди-да, тортишиб кетишибди. Биринчиси ўрнидан туриб дебди:
— Месси дунёдаги энг кучли футболчи. Энг тезкор техникали. Бир ўзи ҳаммани алдаб ўтади.
Иккинчиси ўйланиб ўтириб:
— Роналдога ўхшайди деб қўяқол, - дермиш.
Эр-хотин айлангани чиқишса, йўлда тиланчи ўтирганмиш. Эр тиланчига садақа бериб, ундан сўрабди:
— Чекасизми?
— Йўқ.
— Ичасизми?
— Йўқ ичмайман.
— Жазманингиз-чи борми?
— Йўқ, - деса, ҳалиги эр хотинига қараб:
— Кўрдингми, ичмаган, чекмаган, юрмаган эркакни аҳволи нима бўлади?! - дермиш.