Пиёнисталар ҳақида латифалар

Бир яхши чизадиган рассом деворга пивобарни расмини чизиб, олдида одамлар навбатда турганини чизиб қўйибди. Бир маст келиб, эрталабгача навбат кутиб турибди.
Янги йил куни ёш қиз хомуш ўтириб:
— Қорбободан совғага "Эртаклардагидек, шаҳзода мени қидириб келсин!" деб сўраган эдим. Пиёниста қўшним Тимур ака эшигимни тақиллатиб келишини назарда тутмагандим...
Автобусга маст одам чиқди. Кондуктор йўлкирани сўради.
— Пулим йўқ.
— Ароққа топилибди-ку!
— Дўстим қуйиб берди.
— Йўлга бермадими?
— Берди, мана! - маст шундай деб қўйнидан битта ароқ чиқариб кўрсатди.
— Қанақа одамсиз ўзи? Яна эрталаб соат 5да ичиб келдизми?
— Нима қилибди хотин? Оилам болларим билан бирга нонушта қиламан деб келсам буни нимаси ёмон?
Бир алкаш поезд йўлидан кетаркан, ўзига ўзи:
— Агар шу нарвондан тушвосам, қайтиб ичмайман, - дермиш.
Уч оғайни алкаш ичмоқчи бўлиб, зўрға бир бутилка ароққа пул йиғибди. Энди ичамиз деганда, қарашса - газаги йўқ эмиш.
Шунда биттаси чўнтагини ковлаб-ковлаб, бир кичкина чеснок донасини топибди. "Мана закуска ичиб, ҳидлаб қўямиз", деб ўзи биринчи ичиб ҳидлаб чеснокни иккинчи шеригига берибди. У эса ароқ ичибди-да, чеснокни еб қўйибди.
Шунда учинчи шериги унга қараб:
— Нима сан aҳмoқ, фақат овқат егани келганмисан? - дермиш.
— Мастмисан? Яна ичдингми?
— Ичмадим. Ким сенга айтди?
— Кўзларинг айтиб турибди-ку!
— Ўзинг ғирт мастмисан дейман. Кўз ҳам гапирар эканми?!
— Статистик маълумотларга қараганда кўп сут истеъмол қилса, одам кучли бўлар экан.
— Хўп, 5 литр сутни ичиб, шкафни жилдириб кўрчи?
— Сангамаааас. Энди 1 литр ароқни охиригача ич.
— Ана холос. Шкаф ўзидан-ўзи силжиб кетвоттику...
Физика ўқитувчиси Азизга ер шари қандай айланишини тушунтириб берибди.
Ароқхўр қўшниси Тошпўлат ака эса Азизга ер нима учун айланишини гапириб берибди.
Ярим тунда бир аёлнинг телефони жиринглабди:
— Алло, ким бу?
Гўшакдан маст эркакнинг овози келибди:
— Ҳозир мен телефонда гапиряпманми?
Аёл асабийлашиб:
— Йўқ, телевизорда гапиряпсан!
— Вой, жонли эфирга кийимсиз чиқдимми?!