Пиёнисталар ҳақида латифалар
— Сен қаердан билдинг?
— Телефонингни чироғини ёқиб олиб, телефонингни қидираётган эдинг.
Эрталаб ресторанга бир одам ҳовлиқиб кириб:
— Кеча кечқурун мен шу ерда бўлганмидим? - дебди.
Официант:
— Ҳа, бўлган эдингиз, - дебди официант.
— Икки юз минг сўмлик ароқ ичиб қўйдимми? - сўрабди яна.
Официант:
— Ҳа, - дебди.
— Худога шукур-эй! Мен пулимни йўқотиб қўйдимми деб қўрқиб кетдим, - дермиш.
— Доктор, жигарим қаттиқ оғрияпти.
Доктор:
— Тез-тез ароқ ичиб турасизми?
Бемор:
— Вой ҳар куни ичаман, ёрдам бермайди...
— Чекишни ташлаймиз!
— Нимага?
— Бир ойда қанча пул тежаб қолишимизни биласанми?!
— Унда ичишни ҳам ташлайлик.
— Шунча пулни нима қилмоқчисан ўзи?
— Одам ҳам шунчалик бўкиб ичиши мумкинми? Ҳечам тушунолмайман!
Эр:
— Тушунмаган ишингга аралашмагин деб нечи мартта айтаман сенга?!
Алкаш одам дўконга кириб сотувчига:
— Бир томчи ароқ қанча туради? - деса, сотувчи:
— Ҳеч қанча, - дебди.
Алкаш унга:
— Бир стакан ароқ томчилатиб беринг! - дермиш.