Пиёнисталар ҳақида латифалар

Бир куни афанди ароқ дўконига кирса. Остонада бир маст ухлаб ётган экан. Шунда Афанди сотувчига қараб дебди:
— Бу мастни уйига олиб бориб қўймасизми?
Сотувчи жавоб берибди:
— Ахир бу бизнинг рекламамиз-ку!
Биласизми нима сабабдан эркаклар аёллар учун тик туриб қадаҳ кўтаришади?
Аёллар уларнинг қулоғига "бугунга етар" дея вишилламаслиги учун!
— Нимага ҳар гал ичаётганингда кўзингни юмиб оляпсан?
— Мен хотинимга янги йилда умуман қадаҳга қарамайман деб ваъда берганман...
Хотин:
— Кеча яна бўкиб ичиб келдингиз?
Эр:
— Нима? Кўп ичибманми? Эслай олмайман! Учинчи пиёлани эслайман, у ёғи эсимда йўқ!
Иккита кайфи ошиб қолган улфатлар ярим тунда уйга қайтаётиб бири дебди:
— Гаров ўйнайсанми? Ҳозир мени хотиним эшикни “Жоним” деган сўз билан очади.
Иккинчиси:
— Нималар деяпсан? Сен ўлгудек мастсан! Ярим тунда уйга қайтяпсан? Қанақасига хотининг “Жоним” десин!?
— Ҳозир кўрасан! – дебди-да, эшик қўнғироғини босиб дебди:
— Эшикни оч жоним...
Хотини бўлса:
— Жоним?! Ҳозир таъзирингизни бераман! – деб эшикни очган экан.
Бир киши барга кириб 10 та стаканга ароқ қуйдирибди. Стаканларни 2-сидан бошлаб 9-стакангача ичиб “Қанча бўлади?” деб пулини тўлабди.
Бармен бўлса:
— Ака нега бундай қилдингиз? – деса, киши:
— Бу ароқни биринчисини кетиши қийинда савил! Шунинг учун биринчини ичмадим, - дебди.
— Ўнинчи нега қолди? – дебди бармен.
— Охиргиси ортиқчада! – дермиш киши.
Бир эркак оёқда тура олмайдиган аҳволда маст бўлиб ўйга келибди.
“Жаҳл отига минган” хотини энди бақираман деса, эри қўлини лабига қўйиб:
— Тш-ш-ш, жим! Мен бир нарса топдим, - дебди.
— Нима? – дебди хотини.
— Сабр қил. Эрталаб айтаман, - деб ухлаб қолибди эри.
Тонг отишини сабрсизлик билан кутган хотин, эри уйғониши билан сўрабди:
— Ҳўш, топган нарсангизни айтинг энди!
Эри:
— Айтсам ишонмайсан... Янги майхона топдим, - дермиш.
Икки маст одам такси тўхтатиб:
— Чилонзорга! – деб машинага ўтирибди.
Ҳайдовчи “Бир буларни таъзирини берай!” деб 2-3 мартта газни босибди-да:
— Етиб келдик! – дебди.
Маст кишилар машинадан тушиб:
— Секинроқ ҳайдасанг бўлмайдими!? Биз сенга картошка эмасмиз! – дейишибди.
Эр-хотин ажрашиш учун суд залига келишди.
Хотин:
— Жаноб судья, эрим ошхонадаги барча идиш-товоқларни сотиб, пулини “ичиб” юборибди. Бу эр билан ортиқ яшай олмайман!
Эр:
— Мен ҳам бунақа хотин билан яшай олмайман! Ошхонадаги идишлар йўқлигини уч ҳафтадан кейин билди-я!?
Яқин дўстлар чойхонада ўтиришса, битта йигитни кайфи ошиб қолибди. Ўртоқлари устидан кулмоқчи бўлиб, унга савол бера бошлашибди:
— Эшикни қулфладингми?
— Ҳа, - дебди йигит.
— Калитни икки мартта айлантирдингми?
— Ҳа, икки мартта, - деб яна жавоб берибди.
— Калитни олдингми?
— Мана, чўнтагимга солдим...
— Бўлди, унга бошқа қуйманглар! Супада ўтирибмиз-ку! Эшикни қулфлаганмуш...!!! – деб кулиб юборишибди.