Пиёнисталар ҳақида латифалар

Хотини эри яна уйга маст бўлиб келганини кўриб жанжал қилибди:
— Иккинчи ичманг деб айтгандим-ку сизга!
Бўлди энди уйимга кетаман!
Эри хотинини тинчлантириб:
— Ўзингни бос хотин! Мен иккинчи ичмадим, биринчи ичдим. Улфатларим иккинчи ичди, - дермиш.
Врач:
— Агар ароқ ичмасангиз, умрингизни анча узайтирасиз!
Бемор:
— Тўғри айтасиз доктор! 1 ҳафта ичмагандим, 1 йилдек туюлди.
Эри ярим тунда маст аҳволда уйга кириб келса, хотини:
— Соат нечи бўлди?! Шу пайтгача қаерларда юрибсиз? - деб қўлига соатни оволиб жаврай кетибди.
Эри хотиржам овоз билан:
— Кўп валдирама! Акс ҳолда кейинги сафар кўлингга календарь олиб гапирасан! - дермиш.
Яхши тарбияли бир қиз паркда скамейкага ўтириб, китоб ўқиётса, олдига дайди киши келиб:
— Уялмайсизми?! - дебди.
— Мен тарбияли қизман. Нима деяпсиз? - деса, дайди киши:
— Тарбияли одамлар бировни краватига ўтириб олишмайди, - дебди.
уйга ширакайф аҳволда келган эр хотинига:
— Пул олиб чиқ! Такси кутиб турибди, - дебди.
Хотини:
— Ким ароқ олиб берди? Уйга келишга ҳам бермадими? - деса, эри:
— Нега бермас экан. Уйга ҳам берди, - деб кастюмини ичидан бир шиша ароқ чиқарибди.
— Нега қўшнингизни Биг Бон дейсизлар?
— Чунки у билан ароқ ичсак, 3 дақиқада тап-тайёр бўлади.
Йўл патруль хизмати ходими ҳайдовчини тўхтатиб текширса, маст экан.
— Ҳурматли ҳайдовчи! Сизнинг маст эканингизни тасдиқлаш учун биз билан экспертизага боришингизга тўғри келади, - дебди.
Ҳайдовчи:
— Маст эмасман ахир! Тўртталовинг мени судраб ҳам олиб боролмайсанлар, - дермиш.
Автоҳалокатга учраган йигитни сўроқ қилишмоқда:
— Нима учун маст ҳолда машинани бошқардингиз?
— Отам рухсат берди!
— Отангиз ҳам сизга ўхшаб қонун-қоидани билмайдими?
— Йўқ, отам ҳам менга ўхшаб маст эди!
— Кўзларингдан билиниб турибди, яна ичибсан.
— Қоматингдан билиниб турибди, яна тўйиб овқат ебсан.
Янги бой ўзига Джып машинаси харид қилибди. Машинани орқа тарафида 4х4 деган ёзуви ҳам бор экан.
Машинани кўчада қолдириб уйига кириб кетса, бир маст одам келиб, орқадаги 4х4 деган ёзувни ёнига мих билан қириб =16 деб ёзиб кетибди.
Жиғибийрони чиққан бой устахонага бориб машинасини таъмирлатибди.
Эртаси куни яна шу ҳолат такрорланибди. Маст киши энди ҳар куни =16 деб ёзиб кетаверибди.
Асабийлашган бой устахонага бориб, чиройли ҳарфлар билан 4х4=16 деб ёздириб келибди.
Эртаси куни тонгда чиқиб қараса, машинасини орқасида мих билан қириб ёзилган шундай ёзув турганмуш "Тўппа-тўғри!"