Пиёнисталар ҳақида латифалар
— Салом, мен Шерзодман. Мен ҳам алкоголикман. Мен асосан виски ичаман.
— Салом, мен Ҳамид бўламан. Мен барменман. Буюртмани қабул қилдим.
Эр:
— Мен гўзал аёлга гул олиб келдим!
Хотин эшикни очиб қараса гул йўқ:
— Қани гул??
— Қани гўзал аёл???
— Бекор ичишни ташлабмизда, шунақаям хумори тутяптики...
— Keл сенга топишмок айтаман, топа олсанг, ичамиз, топа олмасанг, ичмаймиз
— Айт!
— Ботқоқда яшайди, вақ-вақ деб сайрайди, боши ҚУР охири БАҚА. Қани топ-чи бу яшил жониворнинг номи нима?
— Жирафа!
— Э, каллангга қойил! Топдинг!
Орқасидан кузатиб кетаётган қари онахонни раҳми келиб:
— Болажоним, орқа билан юрақолгин! Тезроқ уйингга етиб оласан!!! - дермиш.
Маст одам балиққа қараб дебди:
— Менга шунақа шиша бергин-ки, ичида пивоси бўлсин. Қанча ичсам ҳам тугамасин.
Олтин балиқ дарров тилагини бажариб, айтган шишасини қўлига берибди. Пиёниста ичиб кўрибди. Яна ичибди. Пиво ҳеч тугамасмиш.
— Зўр шиша экан. Ҳой тилла балиқ, шу шишадан яна битта бер, - дермиш.
— Ичиб турасизми ҳайдовчи? - деб сўрабди ходим.
Ҳайдовчи ароқ тўла пиёлани унга узатиб:
— Сиз билан биринчи мартта, - деган экан.
— Нега буни қўлтиғидан етаклаб олдинглар? Мастмикан, кўп ичворибдими, - деса.
Бойлар:
— Йўғе, буни машинаси ремонтда, ҳечам пиёда юрмаган, юришни ўргатяпмиз, - дермиш
"Нега ароқ ичсам, мени ароқхўр дейишади? Фанта ичсам, фантастик дейишмайди???"
— Эй художон агар пулларимни топиб берсанг, бутун умр фақат яхши савоб иш қиламан. У пулларимга бошқа ичмайман! Тинмай ибодат қиламан, - деб қўлларини кўкка чўзиб йиғлаб турган экан, шунда бир чеккада пуллари ётганмиш.
Шунда ҳалиги киши тезда кўз ёшларини артиб:
— Бўлди керакмас, ўзим топдим, - дермиш.