Пиёнисталар ҳақида латифалар

— Отангизнинг ичкиликда ўлгани етмасмиди, ахир бунча кўп ичасиз?—сўради биров Тимур-акадан.
— Отамни ўлдирган шу ароқ бўладиган бўлса, мен уни ичиб тугатиб юбормоқчиман! — жавоб берди Тимур-ака.
Кечаси хилват кўчада:
— Кечирасиз оғайни, чекишдан топилмайдими?, - дебди маст бир киши ўтиб кетаётган йигитга.
— Мен чекмайман. Уч кундан бери айтяпман, мен спортчиман. Сигарет йўқ менда!
— Ие, танимабман қаранг! Бой бўларкансиз...
Бир алкаш оғайнисига:
— Нега менга жин деб лақаб қўйишган, қўлимдан кўп иш келадими?
— Йўғе, ким бутилка очса сен пайдо бўласан-да
Хотин эридан сўради:
— Яна ичасми-а? Яна ичасми?
— Йўқ. Хотин яна сўради:
— Ичасми?
— Йўқ.
— Оҳирги мартта сўраяпман, яна ичасми?
— Э, хоти—и—ин, қўймадинг қўймадинг-да, хўп қуй, дермиш.
Бир одам кечки зиёфатдан маст бўлиб келиб ухлаб қолибди. Эрталаб деразаси таққиллармиш. Ўрнидан туриб мастликда дераза деб кўзгуни олдига бориб:
— Сенга нима бор? Бор йўқол алкаш, - дермиш.
Бир банги толни салқинида писта чақиб ўтирган экан, қўлидан бир дона писта ерга тушиб кетибди. Шунда ҳалиги банги пистага қараб:
— Эй, ёнимга кел, - дебди.
Лекин писта жойидан қимирламабди.
Шунда банги:
— Эй, ёнимга кел деябман, - дебди.
Лекин писта жойида туроверибди.
Шундан кейин ҳалиги банги 5-6 та пистани ерга сочиб:
— Ҳой, менга анави пистани ушлаб келларинг, - дебди.
Пиёниста даволанишга келибди. Врач:
— Ҳўш, кўп ичасизми?
— Унчалик кўп эмас, кунига икки литр ароқ холос...Бир грамм ҳам кўп эмас!
— Эх-хе! Анчадан бери ичасизми?
— Унчалик кўп бўлгани йўқ, 12 ёшимдан бери...
— Ух-хў! Бўлмаса, даволанасиз! Факат битта шарти бор!
— Қанақа?
— Даволашни бошланишида кунига 200 граммдан кўп ичмайсиз!
— Икки юз грамм... Бўпти! ...Эртаси куни пиёниста оёғини зўрға судраб босиб, аллақандай қўшиқни хиргойи қилганча келибди.
— Азизим, сиз билан келишгандикку, кунига 200 граммдан кўп бўлмасин, деб!?
— Нима, мени битта сизда даволанаяпти деб ўйлайсизми?
Бир алкаш барга кириб барменга 200г қуй тозасидан, - деса
Бармен ҳайрон бўлиб, қуйибди.
— Ёнимдаги акаларга ҳам қуй, ўзинга ҳам қуй!, - дебди
"Раҳмат" деб, чиқиб кетаётса. Бармен:
— Пулини беринг, - деса
— Ўзинг ҳам ичдингу, - дебди
Барменнинг жаҳли чиқиб, боягини роса урибди.
2 кун ўтиб барменни олдига калтак еган алкаш келиб:
— Манга 200г, ўтирганларга 300г дан қуй, - дебди.
Бармен:
— Ака ман ичмиманми, - деса
— Сан ичвосанг тўпалон қиларкансан, - дермиш.
Битта алкаш бир шиша ароқни кийимини ичига тиқиб кетаётган экан, йўлда йиқилиб тушибди. Аста секин қўлини ичига тиқса хўл экан:
— Э-э-э, ишқилиб қон бўлсинда..
Маст одам қўшнини уйини тақиллатаяпди:
— Хотин оч эшикни, эшик очилмагач яна тақиллатиб, — Оч эшикни, ичсам пулимга ичаманда - деса
Секин эшик очилиб қўшни чиқибдида,
— Борсанг ўзингни уйинга борда - дебди.