Пиёнисталар ҳақида латифалар

Бир одам ичиб олиб, маст ҳолда зўрға судралиб уйига кириб келса, хотини қўлида супурги, жаҳл билан кутиб олибди. Эр хотинига қараб:
— Илтимос хотинжон, учиб кетма! Бошқа ичмайман!, - дебди.
Икки дўст ароқ ичиб ўтиришган экан, ароқ тугаб қолибди, қарашса пуллари ҳам тугаб қолибди. Уйнинг эгаси ўртоғига ҳозир йўлини қиламан дебдида, қўшни хонага ўтиб, кичкина станокчасида, беш мингталик пул чиқариб олибди. Бу ҳол бир неча марта такрорланибди, роса кайф қилишибди ва меҳмонни кузатиб қўйиб ухлабди. Эрталаб уй эгаси ҳали уйқудан турмасидан департамент ходимлари уйига бостириб кириб станокни мусодара қилишмокчи бўлиб қарашса пул чиқарадиган станокга ухшамасмиш, уй эгасидан сўрашса:
— Менда ҳаммаси ҳақиқий пуллар эди. Фақат шу пулларни станокдан номига ўтказиб олдим холос.
— Бу иш сизга нимага керак эди?
— Янаги сафар ким билан ичишим кераклигини билишим учун.
Кечаси оёқда тура олмайдиган аҳволда маст бўлиб келган ота хожатхонага кириб, ўриндиққа бошини қўйиб ўтириб олса, ҳали уйқуга ётмаган кичкина ўғли адасини кўриб қолиб:
— Ада, хожатга тескари ўтириб олдингиз! - деган экан.
Роса маст аҳволда уйга келган эркак ошхонага кириб қараса, совутгич “ғириллаб” ишлаб турган экан. Эркак келиб совутгични эшигини очибди-да:
— Уйга ташаб қўйинг, - деб ичига кириб ўтириб олибди.
Хотини шовқинни эшитиб ошхонага кирса, эри музлатгични ичига кириб ўтирибди.
— Дадаси, бу ерда нима қиляпсиз? – деса, эри:
— Орқамдан қидириб шу ергача келдингми?! Ўзим такси ушлаб уйга кетаётгандим, - дермиш.
Эр хотинига ялинди.
— 20000 сўм бер…
— Йўқ, берсам яна ичиб қўясан.
Кечқурун хотин ишдан келиб қараса, уйда ғозлар йўқ.
— Хой, эр, ғозлар қани?
Ширакайф эр:      
— Ғозлар жанубга учиб кетишди. Агар 20000 сўм бермасанг, қўйлар ҳам тоққа чиқиб кетишади.
Икки улфат учрашиб қолди:
— Бугун нима сабаб билан ичамиз? - деб сўради биринчиси.
— Бугунги кун учун ичамиз, - деди иккинчиси.
— Бугун нима туғилган кунингми? - деди биринчиси.
— Йўқ, бугун 29.02.2020 йил. Умрингда бир марта бўладиган кун учун ичамиз, - деди иккинчиси.
— Маърузачи ичкиликнинг зарари тўғрисида ажойиб маъруза қилди, тўғрими? Ҳозир бориб буни ўзига айтаман.
— Сиз у билан танишмисиз?
— Бўлмасамчи!? Ҳар куни бирга ичамизку!
Бир одамни ёнига гадой келиб пул сўрабди:
— Акажон пул беринг. Автобусга ҳам пулим йўқ...
Ҳалиги одам гадойга пул берса, гадой пулни олиб тўғри барга кириб кетибди.
Ортидан кириб:
— Автобусга пулим йўқ дединг. Пул бердим. Нега ароқ ичгани ўтириб олдинг? - деса, гадой:
— Шу ароқни ичсам автобусда ҳам текинга кетаман-да ака. Сизни алдаганим йўқ, - дебди.
Бир эркак кўчада маст бўлиб ўтирса, ёнидан ўтиб кетаётган одам:
— Биродар, нега кўчада ўтирибсан? - дебди.
Эркак:
— Уйга киритмаяпти-да, - дебди.
— Ким? Хотинингми? - деб сўрабди ҳалиги одам.
— Йўқ! Хотиндан ҳимояланиш инстинктим киритмаяпти уйга, - деган экан.
Бир маст одамни қўлидан бир дона сигарети ерга тушиб кетибди.
Пиёниста сигарет қутисидаги қолган ҳамма сигаретларни ерга ташлаб "Боринглар, анави дайдини олиб келинглар" дебди.