Пиёнисталар ҳақида латифалар

Бир алкаш йўлда кетаётса, олдидан 200 сўм чиқибди.
— Ман қайдаги 200 сўмга эгилмайман, - дебди-да, чўнтагидан 500 сўм чиқариб:
— 700 сўмга эгилса бўлади, - дермиш
Иккита алкаш суҳбатидан:
— Биласанми ошна, ҳозирги одамлар жуда фаросатсиз бўлиб кетишган
— Нега ундай деяпсан?
— Кеча ҳушёрлик билан пивохонадан чиқаётсам, кимдир қулоғимни босиб олди.
Шермат-ака ишлаб турган экан. Бир алкаш келиб:
— Хормат-ака шерманг, - деса.
Шермат-ака:
— Ҳа, "гапган топингни қараю", - дермиш
Бир маст автобусга чиқиб ўтирди. Бироздан сўнг ёнидаги аёлнинг елкасига қийшайиб бошини қўйиб олди. Аёлнинг жаҳли чиқиб кесатди:
— Балки, устимга ҳам чиқиб оларсиз?!
— У-ҳў, - деди маст ғўлдираб, - кўнгиллари яна нимани тусайди?
Уста ишни тугатиб:
— Хизмат ҳакига ароқ беринг.
— Пул берсам бўлмайдими?
— Пул олишдан қўрқаман. Пул берсангиз ичиб қўяман...
Эр роса ичиб, кайфда уйга келди. Хотинига мастлигини билдирмайман деб ҳаракат қилибди. Хотин буни сезиб гап бошлади:
— Дадаси роса ичибсиз-а?
— Ҳечамда, бир грамм ҳам ичмадим.
— Бекорларни айтибсиз, роса ичгансиз!
— Ўлай агар ичмадим!
— Қани унда "Қишда кишмиш пишмасмиш, кишмиш пишса қишмасмиш" денгчи!
— Қишда пишмиш қишмасмиш, пишмиш қишса пишмасмиш... Э бор-э, роса бўкиб ичдим.
— Бемор нимадан вафот этди?
— Муҳаббатдан!
— Шунчалик севармиди? Кимни?
— У ароқни жонидан ортиқ кўрарди!
Бир аёл ҳикоя қилибди:
— Кеча эрим яна ичиб, жуда кеч келди. Индамай ётавердим. 10 минут шитир-шитир қилди.
Охири чидолмай гапирворди: "Ҳеч бўлмаса жавраб қўйсанг-чи, ётоқхона эшигини тополмаяпман!".
Бир маст одам милицияга қўнқирок қилиб:
— Алло, милиция. Бу ерда 1000 киши ўлиб ётибди.
Милиция:
— Алло, алло, сиз ҳозир қаердасиз?
— Қабристонда.
Икки ароқхўр ароқ олгани дўконга киришибди. Бири иккинчисига:
— Иккита олайми ёки биттами, - дебди.
Иккинчиси:
— Битта олақол. Кеча биттаси қолиб ачиб кетди, - дебди.
Шунда биринчиси сотувчига:
— Бизага 2та ароқ билан битта қурт беринг, - дебди.